Grafen

Графен (рус. графен, ингл. грапҳене) — кристалл панжараси „асалари уяси“ шаклидаги гексагонал тузилишга эга углерод (C) атомларидан ташкил топган бир атом қалинлигидаги икки ўлчамли материалдир. Қалам учун ишлатиладиган графит ҳам аслида графеннинг кўп қатламларидан ташкил топган. Лаборатория шароитида графенни биринчи марта 2004-йилда Манчестер Университетининг (Англия) олимлари Андре Геим ва Константин Новосёловлар бошчилигидаги олимлар гуруҳи томонидан ҳосил қилинган ва 2010-йилда бу кашфиёти учун улар физика фанидан Нобел мукофотига сазовор бўлдилар. Графен дунёдаги энг юпқа материал бўлиши билан бир қаторда ўзининг физик хоссалари жиҳатидан жуда ноодатий материал ҳисобланади: биринчидан, графен мустаҳкамлиги бўйича пўлат ва олмосдан юқорироқ туради; иккинчидан, унинг электр, иссиқлик ва ёруғлик ўтказувчанлиги ўта юқоридир. Ҳозирги вақтда графеннинг бошқа физик, кимёвий ва биологик хусусиятлари бутун дунё олимлари томонидан жадал равишда ўрганилмоқда. Шу билан бир қаторда ўзбек олимларининг немис олимлари билан ҳамкорликдаги кашфиётлари графен наноленталарининг ўтказувчанлигини лазер нури ёрдамида бошқаришга қаратилган.[1][2]2013-йилда Михаил Кацнелсон графен соҳасида фан фаолият юритадиган асосий концепция ва концепцияларни ишлаб чиққани учун Спиноза мукофоти билан тақдирланди[.
Графеннинг физик хоссалари
Графен наноленталари
Техникада қўлланиши
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 2015-02-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-12-15
- ↑ Бабажанов, Д. эт ал. (2014). Партиcле Транспорт ин Грапҳене Нанориббон Дривен бй Ултрашорт Пулсес. Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал Б. ДОИ 10.1140/эпжб/э2014-50610-6
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |