Grafika
Графика (юнонча. грапҳике, грапҳо — ёзаман, чизаман деган манони англатади) — тасвирий санъат тури. Расм ва расм санъатига асосланган, лекин ўз тасвир ва ифода воситаларига эга бўлган босма бадиий асарлар. График термини дастлаб хат ва хаттотлик санъати маъносида қўлланган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидан янги маъно касб этди, полиграфия саноатининг ривожи, фотомеханиканинг вужудга келиши билан График тасвирий санъат турига айланади. Асосий турлари: дастгоҳли График. (амалий аҳамиятга эга бўлмаган, мустақил расм, эстамп, лубок), китоб, газета-журнал Графикаси (иллюстрация, босма маҳсулотларни безаш, уларни шакллантириш), амалий графика (саноат графикаси, почта маркалари, экслибрис), плакат. Ифода воситалари: контур чизиқ, штрих, дог (қора, рангдор), варақ замини (кўпинча оқ қоғоз). Графиканинг услубий воситалари турли-туман: натурага қараб тез чизиладиган хомаки чизгилар, этюд, эскизлардан тортиб, то пухта ўйлаб, мулоҳаза юритиб ишланадиган композициялар (бирор хрлат, манзара тасвирланган; безак мақсадига хизмат қиладиган; шрифт композициялари)гача. Графика асарлари, маҳсулотлари тез тайёрлаш имкони, сикл ва туркумлар яратиш мумкинлиги, ташвиқот ва тарғиботга мослиги ва бошқа Уни тасвирий санъатнинг энг оммавий муҳим соҳасига айлантирди. Техникаси жиҳатидан графика 2 турга ажратилади: қўлда чизиладиган расм ва матбаада чоп қилинадиган, кўп нусхада нашр этиладиган босма маҳсулотлар (гравюра, литография, монотипия ва шаҳри к.). Рангтасвир билан графика чегарасидаги акварел, гуаш, пастел ранг-тасвирга ҳам, графикага ҳам мансуб бўлиши мумкин. Биринчисининг тарихи жуда қад. бўлиб ибтидоий одамлар ғор деворларига, қоятошларга чизиб қолдирган ибтидоий санъат намуналаридан бошланади. Иккинчиси, асосан, полиграфия ривожи билан боғлиқ, лекин полиграфия саноати вужудга келишидан анча олдин ҳам Хитойда ВИ—ВИИ асрлар (Европада ХИВ—ХВ асрлар)да гравюра ишланган. Литография эса ХИХ асрдагина вужудга келди.
Графика ишлатиладиган асосий соҳалардан бири китоб бўлиб, ўрта асрларда вужудга келган хаттотлик ва китоб яратиш ишининг санъатга айланиши, қўлёзма китобларни ёзиш ва безаш санъат тури сифатида ривожланиши оқибатида миниатюра санъати ривожланган, унинг турли-туман мактаблари вужудга келган. Жаҳоннинг энг йирик музейларида жозибадор безатилган қўлёзма китоб намуналари сақланади. Рассомнинг китоб яратиш жараёнидаги меҳнати, айниқса, полиграфия саноати вужудга келганидан кейин катта аҳамият касб этди, китоб мазмунини китобхон кўз ўнгида гавдалантиришда хизмат қиладиган расмларни энди фотография имкониятларидан фойдаланиб кўплаб нусхаларда нашр қилиш имкони туғилди. Шундай килиб, китоб графикаси ва плакат кишиларга маънавий таъсир кўрсатишнинг кучли қуролига айланди. Рассом расмдан ташкари китобнинг муқоваси, сарварағини бе-зайди, турли безак унсурларини яратади, китобнинг шрифтини белгилаб беради. Саноатнинг барча тармоқларининг ривожи маҳсулотлар рекламасидан тортиб ёрлиқ, маҳсулот жойланадиган безакли қутичалар, ўров материаллари ва шаҳри к.ни яратишни тақозо этди, график рассомларнинг Г. турлари бўйича ихтисослашувларини талаб қилди.
Китоб графикаси ва у билан боғлиқ дастгоҳли графика жадал ривожланди. Бу соҳада йирик рассомлар ижод қилган: Германияда А. Дюрер, Л. Кранах, Г. Голбейн Кичкина, К. Колвиц; Италияда Ж. Пиранези; Нидерландияда Л. Лейденский; Голландияда Рембрандт; Фландрияда П. П. Рубенс; ФрансиядаЖ. Калло, О. Доме; Испанияда Ф. Гойя; Россияда А. Зубов, А. Венесианов, О. Кипренский, И. Шишкин, В. Серов ва бошқа
ХХ аср жаҳон графикасининг етук намояндалари: П. Пикассо, Ж. Эффел (Франсия); Р. Гуттузо, Г.Мукчи (Италия); Ф. Мазерел (Белгия); Х. Бидструп (Дания); Р. Кент (АҚСҲ); Г. ва Л. Грундинг , О. Нагел. В. Клемке (Германия); Т. Кулисевич, Ю. Мрошчик (Полша); Д. Моор, В. Дени, В. Фаворский, А. ОстроумоваЛебедева, Кукриникслар (Россия) ва бошқа
Ўзбекистонда графика ХХ асрда шаклланди ва ривожланди. Рассомлар И. Икромов, В. Кайдалов, Л. Абдуллаев, Т. Муҳамедов, К. Назаровлар китоб безаклари, Қ. Башаров илк китоб суратлари ва ажойиб линогравюра асарлари билан ўзбек тасвирий санъати тараққиётига катта ҳисса қўшдилар ва ўзбек Г.си мактабининг вужудга келишига замин яратдилар.
ХХ асрнинг охирги чорагида ижодкорлар сафига М. Кагаров, Л. Иброҳимов, М. Содикрв, А. Мамажонов, А. Бобров, В. Апухтин, Ф. Башарова, А. Ли, Г. Ли каби рассомларнинг келиб қўшилиши графикани ҳам бадиий маҳорат, х.ам мавзу жиҳатдан бойишини таъминлади. Ўзбек графикачилари графиканинг барча соҳалари (акварел, литография, ксилография ва бошқалар)да самарали ижод қилиб, мавзу жиҳатдан ранг-баранг (тарих, замонавийлик, экология ва бошқалар) асарлар яратмоқдалар, жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиётига, Шарқнинг буюк арбоблари, ёзувчи ва олимлари сиимоларига мурожаат қилмоқдалар.
Турсунали Қўзиев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |