Грамм (франс. грамме) — СГС бирликлар тизимида массанинг асосий ва СИ тизимида улуш (0,001 кг) бирлиги; г билан белгиланади. У сувнинг энг зич бўладиган температураси (4° га яқин) да 0,2% гача аниқлик билан 1 см куб кимёвий соф сув массасига тенг .

...ГРАММА (юн. грамма — шакл, ҳарф, ёзув) — қўшма сўз таркибий қисми бўлиб, ёзилган, чизилган нарсага дахлдорликни билдиради. Мас, ҳаритаграмма, радиограмма.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил