Гран-чако

Гран-чако (испанча: Гран Чаcо) — Жанубий Американинг марказидаги табиий област, 18—19° ва 20—30° ж. к.лар оралиғида, Аргентина, Парагвай, Боливия давлатлари ҳудудида. Шарқда (Ла-Плата паеттекислигига туташ қисми) бал. 50 м дан Анд тоғлари этаклари (ғарбга) томон 500–600 м гача кўтарилади. Иқлими шимолида субекваториал, марказида тропик, иссиқ иқлим, қиши ёғинсиз. Июлнинг ўртача температураси 12—21°, январники 26—30° (максимал температура 47° — бу материкдаги энг баланд температурадир). Йиллик ўртача ёғин шим.-шарқда 1200 мм, жан.-ғарбида 500 мм. Йирик дарёлари: Парана, Парагвай, Рио-Бермежо, Рио-Саладо ва б. Дарёлари езда тўлиб оқади. Гран-чако чеккаларида ботқоқлик кўп. Қўнғир-қизил тупроқли ерларда сийрак ўрмонлар, бутазорлар бор. Қимматбаҳо ёғоч ва ошловчи моддалар олинадиган дарахт тури кўп. Ҳайвонот дунёси бой. Гран-чаконинг асосий бойлиги — нефт ва ёғоч. Аҳолиси ўрмон кесиш, овчилик билан шуғулланади. Пахта етиштирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил