Granodiorit
Гранодиорит — интрузив нордон тоғ жинси. Минерал таркиби кварсли диорит билан нормал гранитлар оралиғида. Гранодиорит таркибида кварс, калийли дала шпати, плагиоклаз ва рангли минераллар бўлади. Гранодиоритда гранит таркибидаги ҳамма аксессор минераллар учрайди, аммо титанит кўпроқ. Зичлиги 2700— 2900 кг/м3. Структураси тўла кристалланган ва порфирсимон. Текстураси массив. Порфирсимон гранодиорит Курама, Нурота, Бўкантов, Қулжуқтов, Овминзатов, Томди тоғларида бор. Қурилишда, қоплама безак сифатида кенг ишлатилади. Тошкентда Мустақиллик майдонидаги фаввора атрофи, ер ости йўлларини қуришда гранодиоритдан фойдаланилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |