Грант (инг. грант — хадя, субсидия, стипендия) — мақсадли воситалар; корхоналар, ташкилотлар ва шахсларга пул ва натура кўринишида илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ўқиш, даволаниш ва б. учун берилади. Одатда, Г. соҳиблари муайян соҳадаги иш учун танлов эълон қилиш йўли билан аниқланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил