Гратт-Пиэ (франсузча: Гратте-Паилле — франсуз юмшоқ пишлоқ навларидан бири. Сигир сутидан тайёрланади оқ пенициллин қобиғига эга бўлади.

Тарихи

Ушбу пишлоқнинг рецепти 1970-йилларда Сеине-эт-Марне минтақасидаги мой заводида ишлаб чиқилган. Пишлоқ номи икки сўздан иборат: Гратте — қиринди ва Паилле — сомон[1][2].

Тайёрланиши

Ушбу пишлоқ Сеине-эт-Марне минтақасида йил давомида қўлбола усулда тайёрланади. Пишлоқ тайёрлаш учун қаймоқ билан бойитилган сигир сутидан фойдаланилади[3]. Тахминан уч-тўрт ҳафта давомида сақланади, тайёр бўлишга яқин қолганида пишлоқ бўлаклари сомон бўйраларига жойлаштирилади[1][4].

Тавсифи

Чорқирра шаклидаги пишлоқ узунлиги 8-10 сантиметр, кенглиги 6-7 сантиметр, баландлиги 6-7,5 сантиметр ва оғирлиги 300 дан 350 граммгача бўлади. У табиий юпқа оқ моғор қобиғи билан қопланган, қобиғида пишлоқ тайёр бўлаётган вақтда жойлаштирилгани боис сомон бўйраларининг нақшлари ҳам бор. Қобиқ остида ёғлилик даражаси юқори, тахминан 70 %[1][4] бўлган зич ёғли мағиз мавжуд.

Пишлоқнинг тўйинган юмшоқ сутли таъмга эга. Баъзида ушбу пишлоқ таъми ва муаттар ҳидида ёввойи қўзиқоринни эслатувчи маза бор. Товуқ ва сабзавотли таомларнинг бир қисми ёки алоҳида егулик сифатида истеъмол қилинади. Янги қулупнай, шампан ва қизил винолар, айниқса Бордо винолари[1][4] билан яхши тановул қилинади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Джульет Харбатт 2012.
  2. ↑ „Гратте-Паилле“ (инглизча). чеэсе.cом. Қаралди: 6-январ 2017-йил.
  3. ↑ Тройная порсия сливок.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Французские сыры: иллюстрированная энциклопедия 2003.

Адабиётлар

  • Масуи К., Ямада Т. Франсузскиэ сири : иллюстрированная энсиклопедия = [Френч Чеэсес] / Казуко Масуи, Томоко Ямада; вступ. сл. Ж. Робюшон; пер. с англ.: С. Сапронов; фото Й. Маруяма. — СПб. : Изд. дом „Нева“, 2003. — 240 с. — (А Дорлинг Киндерслей Боок). — ИСБН 5-7654-2333-7.
  • Джульет Харбатт. . ИСБН 978-5-93679-168-0.