Gravimetr
Гравиметр (лот. гравис — огир ва ... метр) — оғирлик кучи тезланишини ўлчайдиган асбоб. Кўпинча, пружинали ёки айланувчи тарозидан иборат бўлади. Бундай Г.лар ёрдамида оғирлик кучи тезланишлари фарқи ўлчанади. Пружинали Г.да тезланишлар фарқини аниқлаш учун пружинага осилган юкча вазияти Г. шкаласи бўйича ўзгариши аниқланади. Бунда ўлчашлар оғирлик кучи тезланиши маълум бўлган пунктда ва тадқиқ қилинаётган пунктда кетма-кет амалга оширилади. Саёз жойларда, сув тубида, сув усти ва сув остида сузувчи кемаларда, самолётларда оғирлик кучини ўлчовчи махсус Г.лар бор. Огирлик кучининг Ой ва Қуёшга боғлиқ тарзда ўзгаришларини бир неча ойлаб қайд қилишга имкон берадиган Г.лар мавжуд.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |