Greg Abbott
Грегорй Wайне Абботт (1957-йил 13-ноябрда туғилган) – америкалик сиёсатчи, адвокат ва 2015-йилдан бери Техас штатининг губернатори бўлиб ишлаб келаётган собиқ ҳуқуқшунос. Республикачилар партиясининг аъзоси, 2002-йилдан 2015-йилгача Техаснинг 50-бош прокурори ва 1996-йилдан 2001-йилгача Техас Олий судининг аъзоси бўлиб ишлаган.
| Грег Абботт | |
|---|---|
|
| |
| 48-Техас губернатори | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1957-йил 13-ноябр Wичита Фаллс, Техас, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Республикачилар |
| Турмуш ўртоғи | Cеcилиа Пҳален |
| Болалари | 1 та |
| Таълим | Университй оф Техас ат Аустин, Вандербилт Университй |
Абботт Реконструксия давридан бери Техаснинг бош прокурори лавозимида ишлаган учинчи республикачи ҳисобланади. 2002-йилда 57%, 2006-йилда 60% ва 2010-йилда 64% овоз билан сайланиб, штат тарихидаги энг узоқ хизмат қилган бош прокурорига айланган. Бош прокурор бўлгунига қадар Абботт Техас Олий судининг судяси бўлган ва бу лавозимга у 1995-йилда ўша пайтдаги губернатор Жорж Буш томонидан тайинланган. Абботт Бараcк Обама маъмуриятига қарши кўплаб суд жараёнларида иштирок этиб, „Аффордабле Cаре Аcт“ ва маъмуриятнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бекор қилишга ҳаракат қилган.
2014-йилда сайланган Абботт ногиронлар аравачасидан фойдаланадиган Техасдаги биринчи ва АҚШдаги учинчи губернатор ҳисобланади. Губернатор сифатида Абботт Доналд Трумп маъмуриятини ва абортга қарши чора-тадбирлар, қуролга эгалик қилиш тўгрисидаги қонунлар, ноқонуний иммиграцияга қарши кураш каби консерватив руҳдаги кўплаб ғояларини қўллаб қувватлаган.
Ёшлик даври, таълими ва юридик фаолияти
Абботт 1957-йил 13-ноябрда Техаснинг Вичита-Фоллс шаҳрида туғилган[1]. Унинг онаси Дорис Лечристиа Жаcкс Абботт уй бекаси, отаси Cалвин Родгер Абботт эса биржа брокери ва суғурта агенти бўлиб ишлаган[2][3]. Олти ёшга тўлганида оиласи билан Лонгвиэwга кўчиб ўтишган ва ўша ерда олти йил яшашган[2]. Абботт Дунcанвилле мактабини тамомлаган[4][5].
1981-йилда Абботт Остиндаги Техас университетида молия бўйича бакалавр даражасини эгаллаган. Турмуш ўртоғи Cеcилиа Пҳален билан университетда ўқиб юрган даврида танишган ва 1981-йилда турмуш қуришган[2][6]. 1984-йилда Вандербилт университетида ҳуқуқшунослик бўйича докторлик даражасини эгаллаган[2].
Техас Бош прокурори


2002-йилги сайлов
Абботт 2001-йилда лейтенант-губернаторлик лавозимига ўз номзодини қўйиш учун Техас Олий судидан истеъфога чиққан[2]. 2002-йилда бош прокурорлик лавозимига ўз сайловолди компаниясини бошлаган. Демократчилардан бўлган номзод, Остиннинг собиқ мери ва собиқ штат сенатори Кирк Wацонни 57% овоз билан мағлуб этиб, 2-декабр санасида қасамёд қабул қилган[7][8].
Сонй БМГга қарши даъво иши
2005-йил охирида Абботт ноқонуний жосуслик дастурлари учун Сонй БМГни судга берган[9][10]. 2005-йил 21-декабрда Абботт Сонй БМГ га қарши даъвосига янги айбловларни қўшди. Унинг сўзларига кўра, МедиаМах нусхасини ҳимоя қилиш технологияси Техаснинг жосуслик дастурлари ва савдо амалиёти қонунларига зид бўлган[9][11]. Суд иши 1.5 миллион доллар эвазига Техас фойдасига ҳал бўлган[12].
Қурол-яроғ сиёсати
Бош прокурор сифатида Абботт қурол назорати қонунчилигига қарши чиққан. 2013-йилда Ню-Ёрк штати томонидан қабул қилинган қуролни тартибга солиш қонунлари кучайтирилишини танқид қилган, шунингдек, агар Конгресс қурол назорати бўйича янги қонун лойиҳасини қабул қилса, судга беришини айтган[13].
Бир жинсли никоҳга қаршилик ҳаракати
Бош прокурор сифатида Абботт штатнинг бир жинсли никоҳни тақиқлаш тўгрисидаги қонунини қўллаб қувватлаган ва уни конституциявий эътироздан ҳимоя қилган[14]. 2014-йилги судда Техасга бир жинсли никоҳни тақиқлашга рухсат берилиши кераклиги бўйича бахслашган ва бунга сабаб қилиб ЛГБТ шахслари насл қолдира олмаслигини айтган[15].
Манбалар
- ↑ „Биограпҳй оф Грег Абботт“. Техапедиа. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Сwеанй, Бриан Д.. „Тҳе Оверcомер“. Техас Монтҳлй (2013-йил 1-октябр). Қаралди: 2014-йил 31-октябр.
- ↑ „Персон Детаилс фор Грегорй Wайне Абботт, "Техас, Биртҳ Индех, 1903–1997"“. ФамилйСеарч.орг. Қаралди: 2014-йил 8-ноябр.
- ↑ „воте-смарт.орг.“. 2008-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
- ↑ Wилсон, Реид. „Тҳе ликелй нехт говернор оф Техас ис фулл оф Лоне Стар сwаггер. Дон'т бе сурприсед иф ҳе рунс фор пресидент.“. Тҳе Wашингтон Пост (2014-йил 30-октябр). Қаралди: 2014-йил 31-октябр.
- ↑ „Техас Говернор Грег Абботт“. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ Гоудеау, Ашлей. „Стате Сен. Кирк Wацон ҳеадед то Университй оф Ҳоустон“. КВУЭ (2020-йил 30-апрел). Қаралди: 2020-йил 23-июн.
- ↑ „Раcе Суммарй Репорт - 2002 Генерал Элеcтион“. Техас Сеcретарй оф Стате (2002-йил 5-ноябр). Қаралди: 2022-йил 28-август.
- ↑ 9,0 9,1 „Техас Суэс Сонй БМГ Аллегинг Виолатион оф Техас Спйwаре Статуте“. Теч Лаw Жоурнал (2005-йил 20-ноябр). Қаралди: 2014-йил 31-октябр.
- ↑ Техас Атторней Генерал'с Оффиcе. „Атторней Генерал Абботт Брингс Фирст Энфорcемент Аcтион Ин Натион Агаинст Сонй БМГ Фор Спйwаре Виолатионс“. Стате оф Техас (2014-йил 21-ноябр). 2017-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-октябр.
- ↑ „АГ тҳроwс море аллегатионс ат Сонй БМГ“. Тҳе Бусинесс Жоурналс (2005-йил 21-декабр). Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
- ↑ Роберт МcМиллан, Сонй пайс $1.5М то сеттле Техас, CА рооткит суиц, ИДГ Неwс Сервиcе (Деcембер 19, 2005).
- ↑ Жим Форсйтҳ, Й’алл cоме то Техас, стате оффиcиал теллс Неw Ёрк гун оwнерс, Реутерс (Жануарй 17, 2013).
- ↑ „Техас атторней генерал: 'бан он саме-сех марриаге промотес чилдбиртҳ'“. Тҳе Гуардиан. Ассоcиатед Пресс (2014-йил 29-июл). Қаралди: 2019-йил 8-июн.
- ↑ „А Cлосер Лоок ат Грег Абботт'с Анти-Гай Марриаге Аргуменц“ (эн-УС). Тҳе Техас Обсервер (2014-йил 30-июл). Қаралди: 2019-йил 8-июн.