Грегор Жоҳанн Мендел (Řэҳоř Жан Мендел; 20-июл 1822, ҳозирги Гинчице, Чехословакия — 6-январ 1884, ҳозирги Брно, Чехия) — чех олими, ирсият тўғрисидаги таълимот асосчиси. Бу таълимот унинг шарафига менделизм деб аталади. Вена унтида эркин тингловчи бўлиб, физика, ботаника, палеонтология ва аналитик кимёни ўрганган (1851—1853). Нўхатнинг 22 навида дурагайлаш бўйича тажриба олиб борган (1856-1863). Мендел ўз тажрибалари натижасини табиатни ўрганувчилар Брюнн жамияти "Асарлари"да чоп эттирган (1866). У чатиштирилган ўсимликлар белгиларининг дурагай авлодларида намоён бўлишини кузатиш орқали айрим белгиларнинг мустақил ирсийланишини аниқлаган. Бу қонуниятлар ирсийланиш тўғрисидаги таълимотга асос бўлди ва Мендел қонунлари деб атала бошлади. Мендел кашфиётига унинг ҳаётида эътибор берилмаган. 1900-йилда ботаник олимлар: немис К. Корренс, голланд Х. Де Фриз ва австриялик Э. Чермак бирбиридан мустақил ҳолда Мендел кашф этган қонунларни қайта очишди.

Манбалар

  • Опити над растителними гибридами, М., 1965.