Gregory Rabassa
Грегорй Рабасса (1922-йил 9-март – 2016-йил 13-июн) – испан ва португал тилларидаги адабиётларни инглиз тилига ўгирувчи таржимон. Колумбия университети ва Қуээнс коллежида узоқ йиллар дарс берган[1]. Робасса wас ордеред фор Cоммандер оф тҳе Ордер оф Мерит ин 2011.[2]
| Грегорй Рабасса | |
|---|---|
| Таваллуди |
9-март 1922-йил |
| Вафоти |
13-июн 2016-йил (94 ёшда) Бранфорд, Cоннеcтиcут |
| Таълими |
Дартмоутҳ Cоллеге (БА) Cолумбиа Университй (ПҳД) |
| Мукофотлари |
АҚШ миллий санъат медали (2006) Грегорй Коловакос Аwард (2001) Таржима учун ПЕН/Ралпҳ Манхайм медали (1982) ПЕН Таржима мукофоти (1977) Адабий таржималари учун Натионал Боок Аwард мукофоти (1967) |
Ҳаёти ва ижодий фаолияти
Рабасса Ню-Ёркнинг Ёнкерс шаҳрида кубалик муҳожир оиласида туғилган. Иккинчи Жаҳон уруши даврида Стратегик хизматлар бошқармаси (ОСС)да криптограф сифатида хизмат қилганидан сўнг, у Дартмоутҳ коллежида бакалавр даражасини олди. Сўнгра Колумбия университетида докторлик даражасини олиб, Ню-Ёрк шаҳар Университетидаги Қуээнс коллежига ишга киргунга қадар, йигирма йилдан ортиқ вақт давомида у ерда дарс берди[3][4][5][6][7].
Рабасса испан ва португал тилларидаги адабиётларни инглиз тилига таржима қилган. У Лотин Америкасининг бир қанча таниқли ёзувчилари, жумладан, Жулио Cортáзар, Амаду Жоржи ва Габриэл Гарcíа Мáрқуэз асарларини инглиз тилига ўгирган. Cортáзарнинг маслаҳати билан Гарcíа Мáрқуэз Рабассанинг „Ёлғизликнинг юз йили“ ни таржима қилишини 3 йил кутди. Таржимадан сўнг Мáрқуэз инглиз тилидаги таржимасини испанчадаги асл нусхаданда яхшироқ чиққанлигини эътироф этган[8].
У 1977-йилда ПЕН Таржима мукофоти ва 1982-йилда Таржима учун ПЕН/Ралпҳ Манхайм медалини қўлга киритди. Рабасса 2001-йилда испан адабиётининг инглиз тилидаги аудиториясини кенгайишига қўшган ҳиссаси учун Грегорй Коловакос Аwард билан ҳам тақдирланган[3][4][5].
Рабасса Cортáзар билан жазз ва сўз ўйинига бўлган ўхшаш қизиқишлари бўлганлиги боис ҳам нафақат профессионал ҳаётида балки шахсий ҳаётларида ҳам жуда яқин алоқада бўлишган. Cортáзарнинг „Хопскотч“ романи таржимаси учун Рабасса АҚШнинг Натионал Боок Аwард мукофотининг таржима бўйича мукофотига сазовор бўлди[3][4][5][9].
Рабасса Қуээнс коллежида дарс берган ва „Фахрий профессор“ унвони билан нафақага чиққан. Шунингдек, Робасса 2006-йилда АҚШнинг миллий санъат медали билан ҳам тақдирланган[3][4][5].
У таржимон сифатида бошидан кечирганлари ҳақида Иф Тҳис Бе Треасон: Транслатион анд Иц Дйсcонтенц, А Мемоир китобини ёзди. Китоб 2005-йилда Лос Ангелес Тимеснинг „Йилнинг севимли китоби“ деб эълон қилинган ва таржимон 2006-йилда ушбу мемуар китоби учун ПЕН/Мартҳа Албранд Аwард мукофотига сазовор бўлган[3][4][5][10].
Таржима қилиш услуби
Рабасса баʻзан китобни олдиндан ўқиб чиқмай туриб ҳам таржима қилган[5].
Вафоти
Рабасса 2016-йил 13-июн куни, 94 ёшида Коннектикут штатининг Бранфорд шаҳарчасидаги касалхонада вафот этди[1].
Таржима намуналари
- Жулио Cортáзар
- Ҳопсcотч (1966) (Раюэла)
- А Мануал фор Мануэл, (1978)
- 62: А Модел Кит, (1972) (62: Модело пара армар)
- Габриэл Гарcíа Мáрқуэз
- Ёлғизликнинг юз йили (1970) (Оне Ҳундред Еарс оф Солитуде)
- Тҳе Аутумн оф тҳе Патриарч 1976 (Эл отоñо дел патриарcа), Пен Таржима Мукофотига сазавор бўлган
- Чрониcле оф а Деатҳ Форетолд 1982 (Cрóниcа де уна муэрте анунcиада)
- Леаф Сторм (Ла ҳожарасcа)
Мукофотлари
Буюк хизматлари учун ордени, Португалия (2011-йил 12-ноябр)[2]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Грегорй Рабасса, Реноwнед Транслатор, Деад ат 94“. АБC Неwс. Қаралди: 2016-йил 14-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „Cидадãос Эстрангеирос Аграcиадос cом Орденс Португуэсас“. Пáгина Офиcиал дас Орденс Ҳонорíфиcас Португуэсас. Қаралди: 2017-йил 29-январ.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Андреw Баст. „А Транслатор'с Лонг Жоурней, Паге бй Паге“. Неw Ёрк Тимес (2004-йил 25-май).
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Луcас Ривера.. „Тҳе Транслатор ин Ҳис Лабйринтҳ“. Фине Боокс Магазине. „А профиле оф Грегорй Рабасса, тҳе ман wҳо броугҳт Оне Ҳундред Еарс оф Солитуде, Нобел Призе-wиннер Габриэл Гарcíа Мáрқуэз' мастерпиэcе, то тҳе Энглиш-спеакинг wорлд.“.[сайт ишламайди]
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Ҳоэксема, Тҳомас (1978). "Тҳе Транслатор'с Воиcе: Ан Интервиэw wитҳ Грегорй Рабасса". Транслатион Ревиэw (Cентер фор Транслатион Студиэс, Университй оф Техас ат Даллас) 1: 5–18. дои:10.1080/07374836.1978.10523369. Арчивед фром тҳе оригинал он 2022-03-08. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220308184041/ҳттпс://транслатион.утдаллас.эду/Интервиэwс/Рабассабй_Ҳоэксема.ҳтмл. Қаралди: 2024-06-06.Грегорй Рабасса]]
- ↑ Тобар, Ҳеcтор. „Листенинг то Грегорй Рабасса, тҳе транслатор'с транслатор“. Лос Ангелес Тимес (2013-йил 17-октябр).
- ↑ „Грегорй Рабасса“. Wордс wитҳоут Бордерс.
- ↑ Фох, Маргалит. „Грегорй Рабасса, а Премиэр Транслатор оф Спаниш анд Португуэсе Фиcтион, Диэс ат 94“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 15-июн). Қаралди: 2023-йил 20-июн.
- ↑ „Натионал Боок Аwардс – 1967“. Натионал Боок Фоундатион. Қаралди: 2012-йил 11-март. Мукофот таржималар учун 1967-йилдам 1983-йилгача топширилган.
- ↑ „Мартҳа Албранд Аwард фор тҳе Арт оф тҳе Мемоир Wиннерс“. Пен Америcан Cентер. 2006-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
- ПЕН нашрининг Грегорй Рабасса, Эдитҳ Гроссман ва Мичаэл Ф. Мооре билан ўтказган аудио интервюси (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-06 санасида архивланган).