Грейдер

Грейдер (инг . градер, граде — текислаш) — йўл очиш, ариқ ва зовурлар қазиш, ер текислашда ишлатиладиган машина. Тиркама ёки ўзиюрар (автогрейдер), оғир, ўртача ва енгил хиллари бор. Асосий иш органи — тишли ағдарма. Тупроқни қазиб четга тўкадиган ёки бир йўла юк ташиш воситаларига ортадиган мосламалар билан жиҳозланган Г.лар Г. -элеваторлар деб аталади. Г.лар қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва б.да ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил