Greyzen
Грейзен (нем. Греисен парчаланиш) -метасоматик йўл билан келиб чиққан тоғ жинси. Асосан кварс ва тиниқ слюдалар — лепидолит ва мусковитдан иборат. Кўпинча саноатда ажратиб олиш мақбул бўлган даражада орасира қимматли руда минераллари (касситерит, волфрамит, танталит ва б.) аралашган бўлади; бундай ҳолларда уларга руда жинслари деб қаралади. Қатламлари, одатда, гранит массивларида, аксари уларнинг чеккаларида жойлашган бўлади. Грейзен грейзенизация, яъни гранит жинсларининг магмадан ажралиб чиққан газ ва суюқ қоришмалар таъсирида ўзгаришидан вужудга келади. Натижада дастлабки жинслар грейзенга айланади. Ўзбекистоннинг Зирабулоқ-Зиёвуддин ва Чатқол-Қурама тогларида учрайди. Г. нодир металлар ва қимматбаҳо тошлар (топаз, берилл ва б.) қазилмаларини излаб топишда етакчи белги ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |