Грифон, гриф (франсузча: гриффон, лотинча: грйпҳус, грйпс) – қадимги афсоналардаги бургут бошли ва шер танасига эга афсонавий махлуқ. Грифон тасвири қадимги дунё санъати (меъморлик, рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий санъат) да кенг тарқалган. Кейинги даврлар санъатида безак (муҳр, тамға) сифатида кўп ишлатилган. Шу билан бирга афсоний асарларда мажозий маънода бойлик ва шон-шуҳрат олиб келувчи жонзот сифатида тасвирланган.

Адабиётлар