Гринвич (инглизча: Греэнwич), Бирлашган Қиролликда жойлашган шаҳар. Ушбу шаҳар Темза дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Аҳолиси 215,3 минг киши (1997). Шаҳарда Гринвич астрономия расадхонаси бўлгани билан машҳур. Гринвичдан бутун дунёда вақт ва узунлик ҳисобига асос қилиб олинган гринвич меридиани ўтади. Шунингдек, бу ерда Миллий денгизчилик музейи ҳам мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил