ГРОПИУС (Гропиус) Валтер (1883.18.5, Берлин — 1969.5.7, Бостон, АҚСҲ) — немис меъмори, дизайн лойиҳачиси ва меъморлик назариётчиси. Функсионализм асосчиси. Меъморликда рационализм қоидаларини ишлаб чиққан. Қурилиш ва бадиий лойиҳалаш олий мактаби — "Баухауз" асосчиси ва директори (1919 — 28). Функсионализм тажрибаларига суяниб, янги қурилиш техникаси ютуқларидан фойдаланиб, неоклассицизм руҳидаги бинолар қурган: Кембриждаги Гарвард университетининг янги корпуси (1948 — 50), Афинадаги АҚСҲ элчихонаси (1957 — 61), Ню-Ёркдаги "Панамерикан эрлайнс" авиация ширкати кўп қаватли биноси (1958 — 63) ва б. 1937-йилдан АҚШда яшаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил