Грозний (чеченча: Соьлжа-ГІала) - Россия Федерациясидаги шаҳар (1870-йилдан), Чечен Республикаси (Ичкерия) пойтахти (1944-йилдан 1957-йилгача Грозний вилоятининг маркази). Сунжа дарёси (Терек ирмоғи) водийсида жойлашади. Темир йўл стансияси. Халқаро аэропорт (Хонқалъа) бор. Грозний 1818-йилда Грозний қалъаси сифатида барпо этилган. ХИХ аср охирида Беслан — Петровскпорт (ҳозирги Махачқала) темир йўл қурилиши ва нефт саноатининг вужудга келиши билан тез ўса бошлади. Грозний нефт қазиб олиш рнининг маркази. Саноати нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси, кимё, машинасозлик (нефт жиҳозлари, тиббий асбоблар ва бошқалар), озиқ-овқат (консерва, вино, вино-коняк, сут-ёғ, пиво заводлари, гўшт комбинати, макарон, кондитер фабикалари ва бошқалар) ва енгил саноат корхоналари (тикувчилик ва поябзал фабикалари)дан иборат бўлган. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан университет), 3 театр, ўлкашунослик, тасвирий санъат музейлари бор. Россия армияси ва ички қўшинларининг Чеченистонда сепаратизмга барҳам бериш мақсадида 1995 ва 2000-йилларда олиб борган ҳарбий операциялари натижасида Грозний бутунлай вайрон қилиб ташланди. Шу боис Грозний аҳолиси кескин камайди, 2000-йилда тахминан 70 минг киши (1992-йилда 387,5 минг киши эди).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил