Грунт (немисча: Гранд - асос, тупроқ) — асосан, нураш зонасида жойлашган тоғ жинси (тупроқ билан бирга) қатлами. Грунт қояли (гранит ва бошқа), метаморфик (гнейс) ва баъзи чўкинди жинсли (оҳактошлар, қумтошлар), ярим қояли (мергел) ва юмшоқ бўлиши мумкин. Юмшоқ грунтлар Ер юзасида кенг тарқалган. Зарралар ўлчамига қараб гилли (0,005 мм), чангли (0,05—0,005 мм) ва қумли (2—0,05 мм) бўлади. Қурилиш амалиётида бино ва иншоотларнинг тагзамини бўлган ёки тупроқли иншоотларни (дамба, кўтарма, тўғон) тиклашда қурилиш материаллари сифатида ишлатиладиган турли тоғ жинслари ҳам грунт деб аталади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил