Guandun
Гуандун (хит. ан’анавий 廣東, соддалаштрилган 广东, пинйин: Гwонг²дунг¹, палл.: Гwонг²дунг¹, сўзма-сўз: «Куондун»)— Хитой жанубидаги провинсия, Жанубий Хитой денгизи соҳилида. Майд. 197,1 минг км2. Аҳолиси 71,4 млн. киши (1998), аксарияти хитой (хан)лар. Маъмурий маркази — Гуанчжоу (Кантон).
|
| ||
| Провинсия | ||
|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Гуанчжоу | |
| Губернатор | Ван Вейчжун | |
| Партқо'м котиби | Хуан Кунмин | |
| Расмий тили | хитойча | |
| Аҳоли (2020) | 126 012 510[1] (1-ўрин) | |
| Зичлиги | 701,49 киши./км² (7- ўрин) | |
| Майдони | 179 800 км² | |
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
Шикенкун, 1902 м | |
| Вақт минтақаси | +8:00 | |
| Қисқача | хит. соддалаштрилган 粤, пинйин: Юè[2] | |
| Код ИСО 3166-2 | CН-ГД | |
| Харитада | ||
|
| ||
Жуғрофияси
Гуандун ҳудуди баландлиги 1800—1900 м бўлган тоғ, қир ҳамда дарё водийларидаги пасттекисликлардан иборат.
Иқлими
Иқлими субтропик, жанубида тропик. Пасттекисликларда январнинг ўртача температураси 8—16 °C, июлники 26—28 C°. Йиллик ёғин миқдори 1200 — 2000 мм. Дарёлари (Сицзян, унинг ирмоғи Бейсзян ва бошқалар) серсув. Гуандун ҳудудининг қарийб ярми доим яшил ўрмон (қарағай, куннингамия, лавр ва чой дарахтлари, эвкалипт, хин ва бошқалар).
Иқтисод
Иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда, Гуандун Хитойнинг тропик экинлар эқиладиган муҳим раёни. Асосий қишлоқ хўжалиги экини — шоли, шунингдек, батат, шакарқамиш, мойли экинлар (ер ёнғоқ, соя, кунжут, камелия, тунг), мевали ўсимликлар (ситруслар, банан, ананас, манго), жут, рами, сизал ва бошқалар етиштирилади. Ипакчилик ривожланган. Чорвачилиқда кўпроқ қорамол, чўчқа ва парранда боқилади. Балиқчилик ва балиқ овлаш билан ҳам шуғулланилади. Туз олинади.
Саноат
Саноатининг етакчи тармоғи — озиқ-овқат ва тўқимачилик. Фойдали қазилмалардан битумли сланеслар, волфрам, марганес, сурма рудалари ва б. бор. Маҳаллий кўмир ва темир рудаси асосида қора металлургия саноати барпо этилган. Ҳар хил машинасозлик корхоналари Гуанчжоу, Чжансзян, Шантоуда жойлашган. Кимё ва селлюлоза-қоғоз саноати ривожланган.
Транспорт
Сицзян дарёси ва унинг ирмоқларида кема қатнайди. Денгиз портлари: Гуанчжоу, Чжансзян, Шантоу, Хайкоу.
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |