Гуахиро, гоахиро (ўзларини ваюу деб аташади) — аравак гуруҳига мансуб индейс халқи. Гуахира ярим оролда яшайдилар. Колумбияда — 200 минг киши, Венесуэлада — 65 минг киши, Панама ва Антил оролларида оз гуруҳи яшайди (1990-йиллар ўрталари). Асосан, анъанавий диний эътиқод сақланган, католиклар ҳам бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил