Guayakil
Гуаякил — Эквадордаги шаҳар, Гуаяс провинсиясининг маъмурий маркази. Кема қатнайдиган Гуаяс дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 1,9 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар охирлари). Т. и. стансияси. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри, саноат ва савдо маркази. Мамлакат экспортининг карийб ярми (какао, кофе, гуруч, ситрус мевалар, ўрмон хўжалиги маҳсулотлари) ва импортининг аксарият қисми Г. орқали ўтади. Саноати қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёғочни (озиқ-овқат, тахта титиш, кўн поябзал, тўқимачилик ва б. корхоналар) қайта ишлашга ихтисослашган. Металл қуйиш, механика заводлари ҳамда университет, халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор.
Г.ни 1531 йилда испан конкистадорлари бунёд этган. 1820 йилда Испанияга қарамлиқсан озод бўлиб, мустақил деб эълон қилинди. 1822 — 30 йилларда Буюк Колумбия таркибида бўлган. 16 — ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |