Gudon
Гудон, Удон (Ҳоудон) Жан Антуан (1741.20.3, Версал — 1828.15.7, Париж) — франсуз ҳайкалтароши, Европа ҳайкал портрети санъатининг йирик намояндаси. Париждаги нафис санъат мактабида ўқитувчи (1805 — 23). Пластик анатомиями чуқур ўрганиб, анатомик ҳайкал яратди (1767), бу ҳайкал қоз. кунда ҳам бадиий ўқув юртларида (шу жумладан Ўзбекистонда) кўргазмали қурол сифатида қўлланади. "Диана" (гипс, 1776) ҳайкали Г.га катта шуҳрат келтирган; Ж.Ж. Руссо (гипс, 1778), Волтер (мармар бюст, 1778; мармар ҳайкал, 1781), О. Мирабо (терракота, 1791) ва б. портретлар муаллифи. Г. портретларидаги ўткир ва кўп қиррали психологик тавсифнинг ўзига хослиги, портретдаги маъноли қарашлар бевосита томошабинга қаратилганлиги билан диққатни тортади. Айниқса аёллар ва болалар қиёфаси содда ва табиийлиги билан ажралиб туради ("Рафиқам портрети", гипс, 1787, Лувр ва б.). Г. франсуз инқилоби намояндалари ва маърифатпарварларининг ёрқин қиёфаларини яратган. Асарлари Лувр (Париж) ва б. музейларда сақланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |