Гудзон, Хадсон Генри (тахминан 1550—1611) — инглиз денгизчиси. Атлантика океанидан Тинч океанга ўтувчи шим. денгиз йўлини топиш мақсадида 1607—11 йилларда 4 марта Арктика денгизларида сузган. Экспедицияни инглиз ва голланд савдогарлари Хитой ва Ҳиндистонга Испания ва Португалия мустамлакаларидан ҳолироқ жойдан ўтувчи янги сув йўлини топиш мақсадида уюштирган. Г. 1607-йил Тинч океанга Шим. қутб орқали ўтишга уриниб 80°23’ ш. к.гача борган ва йўлакай Янмаен о.ни кашф қилган. 1609-йил Баренс денгизи орқали Шим. Америка қирғоқларигача сузган ва материк соҳилини тадқиқ қилган. Гудзон дарёсини кашф қилиб, унинг юқори оқими томон 250 км гача борган.Кейинчалик унинг номига қўйилган бўғоз ва катта қўлтиқни кашф этган. 1611-йил июнида орқага қайтишда йўлда денгизчилар исён қилиб, Г.ни ўғли билан ва 7 денгизчини кемадан қайиққа ўтқазиб қолдиришгач, бедарак йўқолган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил