Гугуш (озарбайжонча: Қуқуş; инглизча: Гоогоош, форсча: گوگوش‎‎) ‎ Ҳақиқий исми – Фоиқа Оташин (озарбайжонча: Фаиқə Атəşин ; форсча: فائقهٔ آتشین‎‎) — эронлик қўшиқчи ва актриса. 1950-йил 5-майда Теҳронда туғилган. У 1970-йилларда Эронда энг машҳур қўшиқчи ва актрисалардан бири эди. Туркия, Кавказорти, АҚШ ва Марказий Осиёда ҳам машҳур. СССРда у „Узун тун“ филми туфайли машҳурликка эришган.

Ҳаёти ва ижоди

Фоиқа Оташин 1950-йил 5-майда Теҳроннинг Сарчешме кўчасида Совет Иттифоқидан келган озарбайжонлик муҳожирлар оиласида туғилган[1][2].

Болалигида у отаси билан саҳнада чиқишни бошлади, етти ёшидан бошлаб 13 ёшигача бола актёр сифатида филмларда рол ўйнашни бошлади. Унинг биринчи катта роли 1965-йилда „Иблис“ филмида бўлган. У 25 дан ортиқ филмларда рол ўйнаган, улардан бири ўша пайтдаги энг муваффақиятли Эрон филми эди. Унинг баъзи филмлари СССРда намойиш этилган, улардан бири – „Узун тун“ машҳур филмга айланган.

Фоиқа Оташин саҳна номи сифатида, одатда, ўғил болалар учун ишлатиладиган арманча „Гугуш“ исмини танлади[3]. Бу исм унга туғилганда берилган, аммо эркакча исм бўлгани учун рўйхатдан ўтишда муаммолар юзага келган, шунинг учун у Фоиқа исми билан рўйхатдан ўтган.

Гугуш форс тилидан ташқари, озарбайжон, араб, арман, инглиз, италян, испан ва франсуз тилларида қўшиқлар ижро этади. Эроннинг ўзида у замонавийлик рамзига айланган ва жуда машҳурдир.

1979-йилги Эрон инқилоби пайтида Гугуш Лос-Анжелесда эди. Бироқ ватанини соғиниб, қайтишга қарор қилган. Инқилобдан кейин нима учун Эронда қолганига жавобан, у „ватанига бўлган муҳаббатимдан“ деган[4]. Гарчи инқилоб кўплаб рамзларни, айниқса, ҳаддан ташқари ғарблашув тушунчалари билан боғлиқ бўлган белгиларни ўзгартиришга ҳаракат қилган бўлса ҳам, Гугуш кўп йиллар давомида Эронда қолди[5]. 1979-йилдаги Эрондаги Ислом инқилобидан кейин унга Эронда саҳнага чиқиш тақиқланган. У президент Муҳаммад Ҳотами келгунига қадар консерт бермаган, у унга мамлакат ташқарисида гастрол қилишига рухсат берган.

2000-йилда у Шимолий Америкага, Лос-Анжелес шаҳрига кўчиб ўтди ва у ерда бугунги кунгача ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

2002-йилда унинг „Гариби-Ошина“ қўшиғи ББC маълумотларига кўра Яқин Шарқдаги энг машҳур қўшиқ бўлди.

Қўшма Штатларга кўчиб ўтгандан сўнг, қўшиқчи гастрол сафарини давом эттирди ва бир қанча мамлакатларда чиқиш қилди. Собиқ СССР ҳудудида қўшиқчи биринчи марта – 2017-йил 31-августда Ереванда ва 2017-йил 3-сентябрда Тбилисида консерт берди[6]. Гугушни бир неча бор Озарбайжонга консертга таклиф қилишган, бироқ Бокуда у консерт бермаган[7][8][9].

Гугуш Ўзбекистонга келмаган. Аммо унинг қўшиқлари кўплаб ўзбек хонандалари томонидан ижро этилган. Гугушнинг куйлаш услуби ўзбек қўшиқчиларига таъсир кўрсатган.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова қисқа муддат давом этган хонандалик фаолиятида ўзига Гоогооша тахаллусини танлаган эди.

Оиласи

Гугуш ва Беҳруз Восуғи 1979-йилгача нашр этилган Эрон журналининг муқовасида

Гугуш 3 марта турмушга чиққан, учинчиси Беҳруз Восуғи билан бирга бир нечта филмларда суратга тушган, лекин никоҳ узоқ давом этмаган. Биринчи турмушидан Камбиз исмли ўғли бор.

Гоогоош „Чиллак“ (1972) филмининг афишасида

Адабиётда

  • Расул Ҳамзатов хонанда ҳақида „Гугуш“ шеърини ёзган (бошқа номи „Ишонаман, ишонаман, севаман, севаман“).

Манбалар

  1. ↑ „Гоогоош ин Медиа - Лифе Афтер тҳе Револутион Сингер Гоогоош“. Гоогоош.тв. 2007-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ ГЖ Брейлей, Сасан Фатеми „Тҳе қуээн оф Поп: Гоогоош“, . Ираниан Мусиc анд Популар Энтертаинмент: Фром Мотреби то Лосанжелеси анд Беёнд // Ираниан Студиэс (Вол. 31). Роутледге, 2015 — 124—126-бет. ИСБН 1317336801. 
  3. ↑ Аббас Милани. „Эминент Персианс“, Вол. 1, Сйраcусе Университй Пресс, 2008, ИСБН 0815609078, 9780815609070. П. 994 „Ше wас борн ин Баҳман 1951 (1330), анд ҳер наме wас Фаэге Аташин. Бефоре лонг, ше wас cаллед Гоогоош, ан Армениан наме, усуаллй усед онлй фор бойс.“
  4. ↑ Cоҳен, Том „Гоогоош Ретурнс то Публиc Арена“. АП НЕWС. 2019-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-март.
  5. ↑ Фергусон, Жасон „Ираниан поп қуээн Гоогоош плайинг ат тҳе Боб Cарр ис а преттй биг деал“ (эн). Орландо Wеэклй. 2019-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-март.
  6. ↑ „Гугуш выступит с концертом в Ереване – ФОТО“. Тҳе Фирст Неwс. 2017-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-сентябр.
  7. ↑ „Почему иранская певица Гугуш отказывается приехать в Баку?“. Тренд.Аз (2008-йил 28-апрел). 2017-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-июл.
  8. ↑ „Певицу азербайджанского происхождения не пускает в Баку ее бойфренд - армянин“. Дай.Аз (2011-йил 12-январ). 2017-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-июл.
  9. ↑ „Ягуб Зуруфчу: «Гугуш не гордится тем, что она азербайджанка!» - ВИДЕО“. Тҳе Фирст Неwс (2012-йил 6-октябр). 2017-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-июл.

Ҳаволалар