Guitar Pro
Гуитар Про (талаффузи: Гитар Про) — гитара ва бас табулатураларини ҳамда нота партитураларини таҳрир қилиш учун мўлжалланган, кўп қатор (дорожка)ли дастур. Гуитар Прода гитарачилар ва умуман мусиқачилар учун кучли МИДИ таҳрирловчи, аккорд тузувчи, метроном ва бошқа кўплаб асбоблар бор. Дастурнинг Wиндоwс, Маc ОС Х (фақат Интел процессорлари учун) ва Линух учун версиялари мавжуд. Гуитар Про Франсияда жойлашган Аробас Мусиc компанияси томонидан тайёрланади.
| Файл:ГП6-иcон.пнг | |
| Файл:Гуитар Про 5 Сcреэншот.ЖПГ Гуитар Про 5 дастурининг Wиндоwс версияси скриншоти | |
| Ишлаб чиқувчи | Аробас Мусиc |
|---|---|
| Сўнгги версияси | 7.0.0 / 7-апрел 2017-йил |
| Операцион тизим | Миcрософт Wиндоwс, Маc ОС Х (фақат Интел процессорлари), Линух (Убунту 9.10 ҳамда 10.04 да расман ишлайди) |
| Ёзилган тил(лар)и | C++ |
| Жанр | Нота таҳрирловчи |
| Лицензия | Ноэркин |
| Вебсайт: | гуитар-про.cом |
Тарихи
Гуитар Пронинг 3-, 4-, 5- ва 6-версиялари яхши кутиб олинди. Дастур бошида фақат табулатура таҳрирловчи сифатида эълон қилинган. Аммо вақт ўтиши билан у анча кенгайди ва гитарадан бошқа асбобларни ҳам қўллайдиган бўлди.
4-версиягача Гуитар Про фақат Миcрософт Wиндоwс учун тайёрланган. Илк бор 2005-йил ноябрда эълон қилинган Гуитар Про 5 ҳам фақат Wиндоwс учун эди. Бир йилдан сўнг 2006-йил июлда унинг Маc ОС Хга мўлжалланган версияси эълон қилинди.
2010-йил 5-апрелда бутунлай бошқача кўринишдаги Гуитар Про 6 сотувга чиқарилди. Бу версия Линухда ҳам ишлайди. Хусусан, Гуитар Про 6 Убунтуда расман ишайди.
2011-йил 6-февралда Гуитар Пронинг мобил мосламалар учун илк версияси (6-версия) Апп Сторега қўйилди. Бу версия иОС 3.0 ёки ундан янгироқ операцион тизимли иПҳоне, иПод Тоуч ва иПадларда ишлайди.
2011-йил Гуитар Про 6 Фретлигҳт Реадй деб номланувчи гитара учун дастурнинг махсус версияси ичлаб чиқилган. Бунда гитарачи ижро этилаётган қўшиқнинг ноталарини гитаранинг дастасига ўрнатилган ЛЕД чироқлар ёрдамида кўриши мумкин бўлган.
Тузилиши
Гуитар Прода ҳам стандарт нота чизиқлари, ҳам табулатура кўриниб туради. Дастурда бирор-бир қўшиқда ишлатилган ҳар бир асбоб учун қатор (дорожка) тайёрлаш мумкин, уларни исталган темпда эшитиб кўриш мумкин. Баъзи бир қаторларни ўчириб туриш, қолганларининг товушини ўзгартириш мумкин. Бундан ташқари, фақатгина битта қаторни эшитиб кўриш ҳам мумкин. Дастурнинг 4-ва ундан кейинги версияларида клавишли асбобларда чалинган қисмларни қўшиш имконини берувчи махсус клавиатура ҳам бор.
Гуитар Прода товуш махсус кутубхонадан чиқарилади. 5-версиядан бошлаб ҳақиқийроқ товуш чиқариш учун „Реалистик товуш чиқарувчи“ (инглизча: Реалистиc соунд энгине) дан фойдаланиш мумкин.[1] Жонли кўриб чиқиш функсияси ёрдамида қўшиқ билан бирга ижро этиш мумкин.
Гуитар Пронинг 7-, 6-, 5-, 4-ва 3-версияларида тайёрланган файллар мос равишда Гп, ГПХ, ГП5, ГП4 ва ГП3 форматларида сақланади. Янгироқ версияда ёзилган файл эскироқ версияда тўлиқ ишламайди. Бундай ҳолларда фойдаланувчи янгироқ версияни олишга чақирилади.
Гуитар Прода ишлатиш мумкин бўлган табулатураларни бир неча сайтлардан бепул олиш мумкин. Бундай сайтларда ҳам танилган, ҳам танилмаган ижрочиларнинг асарлари мавжуд. Мусиқа чиқарувчилар бирлашмаси (инглизча: Мусиc Публишерс' Ассоcиатион) босими остида бундай сайтларнинг баъзилари ёпилди.[2]
Манбалар
- ↑ Менделсон, Жамес „Гуитар Про 5“. ПCМаг (16-феврал 2007-йил). Қаралди: 5-январ 2016-йил.
- ↑ Ёунгс, Иан „Сонг ситес фаcе легал cраcкдоwн“. ББC Неwс (12-декабр 2005-йил). Қаралди: 5-январ 2016-йил.
Ҳаволалар
- Расмий сайт (ингл.) (франс.)
- Ултимате Гуитар табулатуралар сайти (ингл.)