Gujar
Гужар (ўзларини шундай ном билан атайдилар) — Ҳиндистон ва Покистоннинг шарқий қисмидаги этник бирлашма. Гужартилида 1 млн. киши (1990-йиллар ўрталари) сўзлашади. Диндорлари — асосан, ҳиндуизмга эътиқод қилади, сунний мусулмонлар ҳам бор. гужарларнинг аждоди мил. 1-минг йилликда Ҳиндистонга келиб ўрнашган ҳиндорий халқларига мансуб кўчманчи ва ярим кўчманчи гужара қабилаларига бориб тақалади. Бу қабилалар гужаротлар, панжобийлар, рожастхонлар этногенезида ҳам иштирок этишган. Гужарларнинг кўпчилиги анъанавий машғулотлари — ярим кўчманчи чорвачилик (буйволлар, қўйлар, эчкилар боқиш) билан банд. Текисликларда гужарларнинг бир қисми деҳқончилик ва ўтроқ чорвачилик билан шуғулланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |