Гужарот — Ҳиндистон штати, мамлакатнинг ғарбида, Арабистон денгизи соҳилида. 1960-йилда Бомбай штатидан аҳолисининг аксариятини гужаротлар ташкил этган вилоятларни ажратиб ташкил этилган. Майд. 196 минг км2. Аҳолиси 50,6 млн. киши (2001), 90% хиндулар, 8,4% мусулмонлар. Маъмурий маркази — Гандинагар ш. Йирик шаҳарлари: Ахмадобод, Барода, Сурат, Рожкут, Бҳавнагар, Жамнагар, Кандла.

Гужарот ер юзасининг кўп қисми аллювиалденгиз қумли гиллардан тузилган ясси паеттекислик. Иқлими субекваториал, ёғинлар барқарор эмас. Январнинг ўртача температураси 16—23°, июлники 28°. Гужаротнинг катта қисмида ўртача йиллик ёгин 500–1000 мм. Ўсимликлари штатнинг ғарбида тропик саванналардан, шарқида тропик қуруқ ўрмон ва тиканли бутазорлардан иборат. Йирик дарёлари — Тапти, Нарбада, Махи. Гужарот кучли сейсмик зонада жойлашган (қаранг Гужарот зилзиласи).

Қадимда ва ўрта аерларда гужарот ҳудудида бир неча давлат мавжуд бўлган. 1297—1396-йилларда гужарот ерлари Дехли султонлигига карам эди. 1406-йил Дехли султонлигининг гужаротдаги ноиби Музаффархон гужаротни мустақил султонлик, Аҳмадободни унинг пойтахти деб эълон қилди. Маҳмуд И Бегара даврида (1459—1511) гужарот анча ривожланди, савдо-сотиқ кучайди. ХВИ аср бошларида португалларнинг гужарот портларини қамал қилиши натижасида султонлик иқтисодий тушкунликка учради. 1572-йилда Акбар гужаротни ўз давлатига қўшиб олди. ХВИИИ аср ўрталарида гужарот ҳудуди маратҳ пешволари қўлига ўтди. ХИХ аср бошларида эса инглизлар уни Бомбай (Мумбай) вилоятига қўшиб юборди. Ҳиндистон мустақилликка эришгач (1947), гужарот алоқида штатга айлантирилди (1960).

Гужарот Ҳиндистоннинг муҳим пахтачилик раёни ва саноати ривожланган штатларидан. Бутун Ҳиндистондаги пахта майдонининг 1/5 қисми ва ҳосилининг 1/4 қисмидан кўпроғи, ер ёнғоқнинг 1/3 қисмидан кўпроғи гужарот ҳиссасига тўғри келади. Озиқ-овқат учун шоли, ички вилоятларда ва шим.да жовар (тариқнинг бир тури), маккажўхори, буғдой, штатнинг ҳамма жойида дуккақли экинлар эқилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки боқилади. Кач қўлтиғидан туз олинади. Шунингдек, марганес, оҳактош, боксит, нефт ҳам қазиб чиқарилади. Етакчи саноат тармоғи—тўқимачилик. Умумий ва электротехника машинасозлиги, кимё, семент и. ч. саноатлари ҳам ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил