Гужранвала — Покистондаги шаҳар. Панжоб вилоятининг шимоли-шарқида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик, машинасозлик (электротехника) корхоналари, ип ва жун газлама фабрикаси, пахта тозалаш ва механика заводлари бор. Ҳунармандчиликда ип ва ипак газламалар тўқилади, чарм, фил суяги ва металлдан турли буюмлар, чинни ва сирланган сопол идишлар тайёрланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил