Robert Hooke
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Роберт Ҳооке (талаффузи: Роберт Ҳук; 1635-йил 18-июл, Уайт ороли — 1703-йил 3-март, Лондон) — инглиз табиацҳунос олими, конструктори, ихтирочиси. Ҳооке ҳаво насоси ва бурама барометр ихтиро қилган, микроскоп, кўзгули телескоп, шамол кучини ўлчайдиган ва б. асбобларни такомиллаштирган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқимасининг ҳужайралардан тузилганлигини текширган („ҳужайра“ сўзини фанга Ҳооке киритган). Ҳооке Гюйгенс билан бирга термометрнинг доимий нуқталари: музнинг эриш нуқтаси ва сувнинг қайнаш нуқтасини аниқлаган. Эластик жисмларга қўйилган куч билан унинг деформацияси орасидаги боғланиш қонунини кашф этган (қаранг Ҳооке қонуни). Ҳооке осмон жисмлари бир-бирига тортилади, деган фикрни илгари сурган, тортишиш кучлари масофа квадратига тескари мутаносиб эканлиги, сайёралар эллиптик орбиталар бўйича ҳаракатланишини аниқлаган. Ёруғликнинг тўлқин табиати ҳақидаги назарияни қувватлаган.
| Роберт Ҳооке | |
|---|---|
|
|
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |