Gukesh Dommaraju
Доммаражу Гукеш (тамилча: குகேஷ்; 2006-йил 29-май, Ченнай, Ҳиндистонда туғилган), Гукеш Д номи билан танилган ҳиндистонлик шахматчи. У ФИДЕ томонидан 2019-йил март ойида гроссмейстер унвонига лойиқ кўрилган тарихдаги энг ёш учинчи шахматчидир[1]. 18-жаҳон чемпиони. Шахмат тарихадаги энг ёш чемпион.
| Гукеш Д | |
Гукеш Д, 2019-йил Карлсруҳеда | |
| Туғилган санаси: | 2006-йил 29-май |
| Туғилган жойи: | Ченнай, Тамилнад, Ҳиндистон |
| Унвони: | Гроссмейстер (2019-йил) |
| Максимал рейтинги: | 2699 (Август, 2022-йил) |
| Ҳозирги рейтинги : | 2699 (Август, 2022-йил) |
Биографияси
Гукеш 2006-йилнинг 29-май санасида Тамилнад штатининг Ченнай шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Ражникантҳ қулоқ, бурун ва томоқ жарроҳи; онаси Падма эса микробиолог сифатида фаолият кўрсатади[2]. Ёш гроссмейстер етти ёшиданоқ шахматни ўрганишни бошлаган[3]. У Веламмал Видялая, Мел Аянамбаккам, Ченнай шаҳрида таҳсил олади[4].
Фаолияти
Гукеш 2015-йилда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Осиё чемпионатида 9 ёшгача бўлган ўсмирлар[5] ва 2018-йилда бўлиб ўтган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 12 ёшгача бўлганлар тоифасида ғолибликни қўлга киритган[6].
Шунингдек, 2018-йилги шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида яккалик рапид ва блитз, У-12 жамоавий рапид ва блитз ҳамда У-12 яккалик тоифасидаги классик форматда бешта олтин медални қўлга киритган[7]. Спортчи 2018-йил март ойида 34-чи Cаппелле-ла-Гранде Опен мусобақасида халқаро уста унвони учун лойиқ кўрилади[8].
Гукеш энг ёш гроссмейстер сифатида Сергей Каржакинни деярли ортда қолдиради[9], бироқ рекордини қайталаш учун 17 кунга кечикади. У 2019-йил 15-январда 12 ёш, 7 ой ва 17 кунлигида тарихдаги учинчи энг ёш гроссмейстерга айланади[10]. Бироқ, спортчи 2022-йил ҳолатига кўра Ҳиндистоннинг энг ёш шахмат устаси бўлиб қолмоқда. 2021-йил июн ойида у Жулиус Баэр Чалленгерс Чесс Тоур, Гелфанд Чалленге мусобақасида 19 баллдан 14 балл тўплаган ҳолда ғолибликни қўлга киритади[11].
2022-йилнинг август ойида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадасида 8 ўйин давомида 8 балл жамғариб ўзига хос маглубияциз серия қайд этди ва 8-айланада 1-поғонада бораётган АҚШ терма жамоасини мағлуб этишга ёрдам берди. У мусобада давомида 11 баллдан 9 балл тўплаган ҳолда, 2867 ЭЛО кўрсаткичи билан, 1-тахтада олтин медални қўлга киритди.
Манбалар
- ↑ Ҳе ис алсо тҳе тҳирд ёунгест плаер ин тҳе wорлд (афтер Wиэ Йи анд Алиреза Фироузжа) то реач 2700 ин cлассиcал. „Лист оф титлес аппровед бй тҳе 2019 1ст қуартер ПБ ин Астана, Казакҳстан“. ФИДЕ. 2019-03-11. Ретриэвед 2019-03-25.
- ↑ Прасад РС. „Мй ачиэвемент ҳасн'т ет сунк ин: Гукеш“. Тҳе Тимес оф Индиа (2019-йил 16-январ). Қаралди: 2019-йил 18-март.
- ↑ Локприа Васудеван. „Д Гукеш: Грит анд детерминатион персонифй Индиа'с ёунгест Грандмастер“. Индиа Тодай (2019-йил 17-январ). Қаралди: 2019-йил 18-март.
- ↑ „Веламмал студенц wин голд ат Wорлд Cадет Чесс чампионшип 2018“. Ченнаи Плус (2018-йил 9-декабр). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-март.
- ↑ Шубҳам Кумтҳекар; Приядаршан Банжан. „Гукеш Д: Тҳе сторй беҳинд а буддинг талент“. ИИФЛ Wеалтҳ Мумбаи Интернатионал Чесс Тоурнамент (2018). 2019-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
- ↑ „Чесс: Индиа'с Гукеш, Савитҳа Шри баг голд медалс ин У-12 Wорлд Cадец Чампионшип“. сcролл.ин (2018-йил 16-ноябр). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
- ↑ Прасад РС. „Гукеш wинс 5 голд медалс ин Асиан Ёутҳ Чесс Чампионшип“. Тҳе Тимес оф Индиа (2018-йил 13-март). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
- ↑ Прасад РС. „Гукеш макинг алл тҳе ригҳт мовес“. Тҳе Тимес оф Индиа (2018-йил 13-март). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
- ↑ Шаҳ, Сагар. „Гукеш wитҳ 2 ГМ нормс анд 2490 Эло ис он тҳе верге оф беcоминг wорлд'с ёунгест ГМ“. ЧессБасе Индиа (2018-йил 9-декабр). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
- ↑ Шаҳ, Сагар. „Гукеш беcомес сеcонд ёунгест ГМ ин ҳисторй“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2019-йил 15-январ). Қаралди: 2019-йил 15-январ.
- ↑ Рао, Ракеш. „Гриттй Гукеш wинс Гелфанд Чалленге“. Тҳе Ҳинду (2021-йил 14-июн). Қаралди: 2021-йил 18-июн.
Ҳаволалар
- Гукеш Д ФИДЕ рейтинг картаси
- Бутун Ҳиндистон шахмат федерациясида Д Гукеш ИД картаси
- Гукеш Д шахсий профили Чесс.cом сайтида
- Гукеш Д шахсий профили ва Чессгамес.cом сайтидаги ўйинлар
- Гукеш Д шахмат ўйинлари 365Чесс.cом сайтида