Gulag

Гулаг (русча: ГУЛАГ, Гла́вное управле́ние лагере́й; Главное управление лагерей — Ахлоқ тузатиш-меҳнат лагерлари, сургун ва қамоқ-жойлари бош бошқармаси) — собиқ шўролар давлатида 1934–1956–йилларда ахлоқ тузатиш меҳнат лагерлари тизимига раҳбарлик қилган НКВД (МВД) бўлинмаси. Унинг махсус бошқармалари турли жойлар, Қарағанди, Далстрой, Соловки, Беломор-Балтика, Воркута, Норилск ва бошқа ерлардаги ахлоқ тузатиш меҳнат лагерларини бирлаштирган. Лагерларда жуда оғир шароит ўрнатилган, энг оддий инсоний ҳуқуқларга ҳам риоя этилмаган, иш режими озгина бузилгани учун қаттиқ жазо берилган. Собиқ Иттифоқнинг ҳамма чеккаларидан, шу жумладан, Ўзбекистондан жазога маҳкум этилган миллионлаб маҳбуслар чекка Шимолда, Узоқ Шарқда ва бошқа минтақаларда жойлашган каналлар, йўллар ва шу каби иншоотлар қурилишида ҳақ олмай ишлаган. Очлик, касаллик ва машаққатли меҳнат туфайли ўлим ҳаддан ташқари кўп бўлган. А.И. Солженициннинг „Гулаг ороллари“ китобида шўролар давлатидаги бу оммавий қирғинлар ва зўравонлик тизими фош қилинди. Китоб нашр этилганидан кейин ГУЛАГ атамаси НКВД лагерлари ва турмалари, умуман тоталитар тузумнинг ифодаси бўлиб қолди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „ГУЛАГ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |