Гулдиров – Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган қишлоқ. Қишлоқ номини келиб чиқиши сабабини, шу ердан оқиб ўтадиган катта ариқ сувининг дарё ўзанига гулдираб оқиб туриши билан боғлайдилар. Шунингдек, Мингбулоқ нефт конига яқин бу жойнинг номини кексалар ер ости гулдирашлари билан ҳам алоқадор, деб ҳисоблайдилар. Бошқа манбаларда эса бу ердаги булоқларда кўп миқдорда сув оққан ва шаршарадай шовқин солиб, чиройли манзарани яратган. Қишлоқнинг номи ҳам шу манзарадан, яъни „Гулдир-об“ дан олинган дейилади[1].

Шарқ ва Ғарбдан Кўшан адирлари, шимолдан Янгиқўрғон туманидаги Кўриқ, жанубдан эса Кўшан қишлоқлари билан чегарадош. Туман маркази ва яқин темир йўл бекати Чортоқ бўлиб туман марказидан 15 километр узоқликда жойлашган. Аҳолиси 6127 киши (2023-йил). Аҳолиси асосан боғдорчилик, узумчилик ва пиллачилик билан шуғулланади[2].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 100-бет. 
  2. ↑ Али Жаббор. Наманган вилояти.