Guli Hamroyeva
Гули Раззоқовна Ҳамроева (02.12.1946, Тошкент — 16.04.2023) — балерина, балетмейстер, педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1983). Раззоқ Ҳамроевннж қизи. 1966-йил Тошкент хореография билим юртининг "балет артисткаси" ихтисослиги, 2001-йил Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг "балетмейстер-режиссёр" ихтисослиги бўйича тугатган. 1966-йилдан Навоий номидаги Катта опера ва балет театрида аввал балет раққосаси, 2000-2002-йиллар балет директори, 2002-йилдан педагогрепетитор. 2002-йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг рек-тори. "Боқчасарой фаввораси" (Заре-ма), "Дон Кихот" (Китри), "Эсмерал-да" (Эсмералда), "Спартак" (Эгина), "Севги тумори" (Чундари), "Жизел" (Мирта), "Оққуш кўли" (Оққуш ва испанча рақс), "Золушка" (Угай она), "Испан миниатюралари" (Испан қиз), "Кар-мен" (Кармен), "Корсар" (Гулнора), "Насриддин саргузаштлари" (Насрид-диннинг хотини), "Клеопатра" (Кле-опатра), "Жонланган миниатюралар" (Канизак) каби спектаклларда асосий ролларни ижро этган. Лиризм, психо-логик теранлик, нафис ҳаракат, хореографик имо-ишора ва ҳаракатларда у ноёб уйғунликка эришди. Раққо-санинг инсон ҳиссиётлари, ички кечинмаларини рақс ҳаракатларида моҳирона етказишида ўзига хос таҳлили кўзга ташланади. "Дилором" (Ди-лором), "Семург" (Паризод) каби филмларда суратга тушган. Ҳ. ҳаёти ва ижодига бағишланган "Болеро" ҳужжатли филми ишланган (1995)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |