Guliob
Гулиоб — Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги сой. Сурхондарёни ташкил этувчи Тўполондарёнинг чап ирмоғи. Ҳисор тизмасининг жан. ён бағирларидаги паст тоғ ва адирлардаги булоқлардан бошланувчи 9 та ирмоқнинг қўшилишидан қосил бўлади. Узунлиги 27 км, ҳавзасининг майд. 60 км2. Қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Сувининг 70—80% март—июнда оқиб ўтади. Бу вақтда сув сарфи 13,5 м3/сек га етади. Кам сувли даврида қуйи қисмида Г. ўзани кўпинча қуруқ бўлади. Ўртача йиллик сув сарфи 190 л/сек. Г.дан Гулиоб, Газарак қишлоқлари ерлари суғорилади.
| Гулиоб | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 27 |
| Давлат | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |