Guliston
Гулистон — Сирдарё вилоятининг маркази. Гулистон шаҳри 1961-йил 5-августда ташкил этилган. Майдони 36,2 км.кв. Маҳалла фуқаролар йиг'инлари сони 24 та. Аҳолиси 99 300 кишини ташкил этади (2023 й.). Миллий таркиби асосан ўзбеклар (77,5%), шунингдек, қозоқ, татар, рус, корейс, тожик, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.
Гулистон | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Сирдарё вилояти | Сирдарё вилояти |
| Майдон | 36 км2 (14 кв ми) |
| Аҳолиси | 92 700 (2 021-йил)[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 67 |
| Почта индекс(лар)и | 120100 |
| Автомобил коди | 20 |
Тарихи
1895 йилда қурилиши бошланган Самарқанд-Тошкент темир йўли ёқасида (ҳозирги Гулистон шаҳри ўрнида) дастлабки уйлар қад кўтарган. Кейинчалик бу ерда 2 та қўрғон – Духовский (1895 йил) ва Кривошеино (1897 йил) барпо этилган. Мазкур қўрғонлар ўзагида “Голодная степ” посёлкаси вужудга келиб, 1922 йилда унинг номи “Мирзачўл” деб ўзгартирилган. 1952 йилда қўрғон шаҳарча мақомини олиб, 1961 йил 5 августда эса Гулистон шаҳри деб аталган.
Гулистон атамаси форсча сўз бўлиб, “гуллар макони”, “обод ўлка” каби маъноларни англатади.
Шаҳарнинг қадимги тарихи эрамизнинг ВИИ асрига бориб тақалади. Шу даврдан бошлаб бу ҳудуд “Улкан сойлик”, ХВИ асрдан эътиборан эса “Аччиқкўл” номи билан маълум.
“Улкан сойлик” – Сирдарёнинг қадимги ўзанида қад кўтарган туркий ўғуз қабиласи сардори дафн этилган эҳром бўлиб, ҳозирги Гулистон шаҳрининг Мирзо Улуғбек номли маҳалласи ҳудудида жойлашган. “Аччиқкўл” эса дарё ўзанини ўзгартирганда ҳосил бўлган кўллардан бири.
Археологлар “Улкан сойлик” тепалигида қидирув ишларини олиб бориб, унга дафн этилган туркий ўғуз қабиласи сардорининг дубулғаси, эгар-жабдуқ, қилич ва камон ўқларининг пайконларини топишган (Х-ХИИ асрларга мансуб). Ёдгорликнинг диаметри 90 метр, баландлиги 12 метр.
Шунингдек, Гулистон шаҳрида Чор Россияси ҳукмронлиги даврига мансуб бир қатор маданий мерос обектлари (Генерал Алексеевскийнинг собиқ меҳмонхонаси, Генерал Алексеевскийнинг собиқ яшаш жойи, Маъмурий бино, Генерал Черняевнинг собиқ уйи, Генерал Алексеевскийнинг собиқ черкови ва бошқалар) мавжуд1.
Иқлими
Йилига ўртача 295-300 мм ёғин ёғади, январнинг ўртача температураси — 2,5°, минимум температура — 35°, июлнинг ўртача температураси — 28°, максимум температура — 45°.
Ижтимоий-иқтисодий ко'рсаткичлари
Шаҳар иқтисодиёти ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган. 26 та мактаб, 96 та мактабгача та'лим ташкилоти, 2 та олий та'лим муассасаси, 5 та кутубхона, 89 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 4 та масжид, 3 та черков, мусиқали драма театри, музей мавжуд. Йирик саноат корхоналар 9 та, қўшма корхоналар 58 та, кичик саноат корхоналар 600 та.
Манбалар
1"Сирдарё кеча ва бугун" рисоласи. Пиримқул Дўст Муҳаммад.
- ↑ „Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони ма'лум қилинди“ (2021-йил 21-июл). Қаралди: 2023-йил 6-июл.