Guliston ustoni
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Гулистон (форсча: گلستان / Голестâн) — Эрон устонларидан бири. Эроннинг шимолий қисмида, Каспий денгизи жанубининг энг чекка ўнг қирғоқида жойлашган. Шимолдан Туркманистон билан чегарадош. Маъмурий маркази — Гўргон шаҳри. Бошқа йирик шаҳарлари: Гумбади-Ковус, Бандар-Туркман, Гюмюшан. Аҳолиси сони — 1 777 000дан зиёд. Гулустон устони, 1997-йилда Мозандарон устонидан ажратилиб, мустақил устонга айлантирилган.
| Устон | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Гўргон |
| Йирик шаҳари | Гўргон |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Гумбади-Ковус, Бандар-Туркман, Гюмюшан |
| Асос солинган санаси | 1997-йил |
| Расмий тили | форсча |
| Аҳоли (2011) | 1 777 000 |
| Зичлиги | 87 киши./км² |
| Миллатлар таркиби | туркманлар, форслар, мозандаронлар, курдлар |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 20 367 км² |
| Вақт минтақаси | УТC+3:30 |
| Харитада | |
|
| |
Шаҳристонлари
Гулистон устони 12 та шаҳристонга (вилоят) бўлинган: Қуйида ушбу шаҳристонлар рўйхати келтирилган:
Аҳолиси
2011-йилги маълумотларга кўра, Гулистон устонида 1 777 000 киши истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисмини туркманлар ташкил этади. Шунингдек форслар, мозандаронлар ва курдлар ҳам етарли даражада. Аҳоли диндорларининг асосий қисми мусулмонлардир (суннийлик мазҳаби ушбу устонда шиа мазҳабидан кўра кенгроқ тарқалган). Устон расмий тили — форсча.
Манбалар
| Эрон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |