Гулоб — 1) тортиш (ҳайдаш) усули билан атиргул гулбаргидан олинган хушбўй суюклик, атиргул мойи. Илгари Г. хонаки усулда қуйидагича олинган: сопол ёки чинни коса гулбарг билан тўлдирилади. Унинг устига қамиш найча суқилган қопқоқ ёпилади. Қозонга сув қуйиб, коса сувга қўйилади. Қамиш найчанинг учига иккинчи бўлак қамиш ётиғига (горизонтал), учинчи бўлак пастга қаратиб ўрнатилади (қамиш ўрнига мис найчадан фойдаланса ҳам бўлади). Совуқ сувли челакка гул буғи йиғиладиган шиша қўйилиб, найчанинг учи шунга туширилади. Козондаги сув қайнатилганида косадаги гулбарг суюқлиги буғланиб, найча орқали ўтиб, иккинчи идишда совийди ва йиғилади. Ҳосил бўлган суюклик косага қайта қуйилиб, яна ҳайдалса, тиниқ ва хушбуй модда — Г. ҳосил бўлади. Умуман Г. ўз сифатига кўра 4 хил бўлади. Г. неча марта буглантириб олинган бўлса, шунча оташли (мас, „бир оташли“, „икки оташли“) деб аталади. Тўрт оташли Г. юқори сифатли ҳисобланади (яна қ. Атиргул мойи). Г. Шарқ, айниқса форс, ўзбек халқларига қадимдан маълум. Ҳиндистон, Марказий Осиё шаҳарларида Г. тайёрлайдиган корхоналар бўлган.

Г.дан юракка фойдали доридармон сифатида табобатда ҳам қўлланган. Нишолда, новвот, шакар каби ширинликларнинг ранги ва таъмини яхшилашда, хушбўй ичимликлар тайёрлашда Г. ишлатилган. Шарқхалқлари ўртасида никоҳ куни гўшангага Г. сепиш расм бўлган. Кейинги даврларда Г. тайёрлаш халқ орасида давом этиб келган. Баъзан райҳондан ҳам юқоридаги усул билан Г. олинади. Райхрндан олинган Г. жуда хушбуй ва қимматли қисобланади; 2) атиргулнинг сувидан тайёрланган ичимлик. Гулбарглар тоза сувда ювилади. Қозон ёки кастрюлкага солинади ва бир оз сув қуйиб қайнатилади. Таги куймаслиги учун ковлаб турилади. Сўнгра баргни олиб ташлаб, қолган сувни докада сузиб, шакар аралаштирилади ва шишага қуйилади, шишанинг оғзи ҳаво кирмайдиган қилиб беркитилади. Шишадаги суюклик 10—12 кунда қайнаб чиқади. Бир қанча кундан сўнг қайнови босилади. Бундай Г. спиртли ичимлик хусусиятларига эга бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил