Гулобод — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги қишлоқ (1985-йилдан). Самарқанд тумани маркази. Гулобод Самарқанд шаҳридан 12 км, Катта Ўзбекистон трактининг ўнг ёқасида. Аҳолиси 10 мингдан зиёд (1998). Гулободда Ўзбекистон—Эрон, Ўзбекистон—Америка ва Ўзбекистон—Германия қўшма корхоналари ташкил этилган. Корхоналарда чинни, мебел, кийим-кечак, сут маҳсулотлари ва б. истеъмол моллари ишлаб чиқарилади. Гулободда туман ҳокимияти биноси, банк, молия, давлат архиви, агрокомбинат, лицей, коллеж, 38-ўрта мактаб, алоқа бўлими, савдо шахобчалари, стадион бор. Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Афғонистондаги урушда қурбон бўлган шу туманлик фуқаролар хотирасига ёдгорлик, Жомий ва Навоийларга ҳайкал ўрнатилган. Қишлоқ марказида хиёбонлар, атрофида 1,5 минг га майдонда боғ барпо қилинган.[1]

Гулобод
шаҳар
39°34′42″Н 66°55′13″Э / 39.57833°Н 66.92028°Э / 39.57833; 66.92028
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Самарқанд вилояти
туман Самарқанд тумани
Асос солинган 1926 йил 29-сентябр
Аҳолиси
11 910
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +99866612
Gulobod xaritada
Gulobod
Гулобод
Gulobod xaritada
Gulobod
Гулобод

Манбалар

  1. ↑ "Гулобод" ЎзМЕ. Г-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил