"ГУЛЙОР" — 1) оммабоп ўзбек халқ қўшиқларидан; 2) ривожланган шаклли ўзбек ашула йўлларидан. Дастлаб Тошкент, Фарғона водийсида машҳур бўлган. У сарахбор усулида 2/4 такт ўлчовида ижро этилади. Уйғур халқ мусиқасида ҳам "Гулёр" номли қўшиқлар бор, буларда шеърнинг ҳар мисрасидан кейин "Гулёр" сўзи такрорланади (яна қаранг ГулёрШаҳноз). Республикамизда "Гулёр" номидаги бир неча аёллар фолклор-этнографик ансамбллари мавжуд (мас, Бўстонлиқ туманидаги "Гулёр" ансамбли).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил