Энгинеэред Арц Лтд. лабараториясида суратга олинган Амеcанинг 1-авлоди

Гуманоид робот — инсон танаси шаклига ўхшаш қилиб яратилган робот. Дизайннинг бунақа бўлиши турли хил мақсадларда қўлланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан функсионал мақсадларда робот, инсонлар яшайдиган муҳит ва улар ишлатадиган ускуналарни ўрганиш билан, тажриба мақсадларида, икки оёқли ҳаракатларни ўрганишда ва бошқа мақсадларда қўлланиши мумкин. Умуман олганда, гуманоид роботларнинг танаси, боши, икки қўли ва икки оёғи бор, аммо баъзи гуманоид роботларда тананинг фақат бир қисми яъни, белдан юқори қисми бўлади. Айрим гуманоид роботларнинг инсон юз ифодаларини такрорлашга мўлжалланган кўзлари ва оғизлари бўлади. Андроидлар эстетик жиҳатдан инсонларга тақлид қилиш учун яратилган гуманоид роботлардир.

Тарихи

Гуманоид робот тушунчаси дунёнинг турли маданиятларида пайдо бўлган. Гуманоид механизмлар ғояси ҳақидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги ИВ асрга тўғри келади, улар юнон мифологияларида ва Хитойдан келган турли диний ва фалсафий матнларда учрайди. Кейинчалик Яқин Шарқ, Италия, Япония ва Францияда гуманоид механизмларнинг жисмоний прототиплари яратилган.

Греция

Юнон темирчилик худоси Гефест турли афсоналарга кўра бир нечта турли хил гуманоид механизмларни яратгани айтилади. Гомернинг „Илиада“сида Гефест тилла чўриларни яратди ва уларни сўзлашувчи ёрдамчи ёки асбоблар сифатида хизмат қилиш учун одамга ўхшаш овозлар билан бойитди[1]. Яна бир юнон афсонаси, Гефест Крит оролини босқинчилардан ҳимоя қилиш учун Талос исмли улкан бронза роботни қандай ясаганлиги ҳақида батафсил маълумот беради[2].

Хитой

Милоддан аввалги ИИИ асрда Хитой файласуфи Ли Юкоу томонидан ёзилган Лиэзи деб номланган даоистик фалсафий матнда инсонга ўхшаш механизм ғояси батафсил баён этилган. Матнда Хитой Чжоу сулоласининг бешинчи қироли Қирол Му учун ҳақиқий ўлчамдаги, одамга ўхшаш робот яратган Ян Ши исмли муҳандис ҳақида айтиб ўтилган[3]. Робот асосан тери ва ёғочдан ясалган бўлиб, юришга, қўшиқ айтишга ва танасининг барча қисмларини ҳаракатга келтиришга қодир эди[3].

Яқин Шарқ

ХИИИ асрда Исмоил ал-Жазарий исмли мусулмон муҳандис турли хил одамсимон механизмларни ишлаб чиқди. У ичимликлар қуйиб берадиган ва эшикдан эшикка юриб хизмат қиладиган робот яратди[4]. Унинг яна бир ихтироси сув ҳавзаси тозаланаётган вақтда қўл ювиш учун ишлатиладиган ускуна эди[5].

Италия

Леонардо роботининг ички ишлаш механизми модели

1400-йилларда Леонардо да Винчи совут кийган, ўтириш, туриш ва қўлларини мустақил равишда ҳаракатга келтира оладиган мураккаб механик робот ғоясини яратди[6]. Бутун робот танаси винт ва симлар орқали бошқариларди.

Япония

ХВИИ — ХИХ асрларда японлар каракури қўғирчоқлари деб аталадиган одамга ўхшаш роботларни ясадилар. Бу қўғирчоқлар театрларда, уйларда ва диний байрамларда ўйин-кулги учун ишлатилган[7]. Театр спектакллари учун ишлатиладиган қўғирчоқлар бутай каракури деб аталган[8]. Уйларда ишлатилган, зашики куракури деб аталадиган кичик каракури қўғирчоқлари рақсга тушиш, барабан чалиш ёки ичимликлар бериш учун столларга қўйилган[8]. Диний байрамларда ишлатиладиган қўғирчоқлар даши каракури номи билан танилган ва улар афсоналарни қайта гавдалантириш учун хизмат қилган[9].

Франсия

ХВИИИ асрда франсуз ихтирочиси Жак де Вокансон „Найчи“ деб номланган муҳим инсоний автоматни яратди. Ёғочдан ясалган, одам ўлчамидаги бу робот най билан турли хил куйларни чала оларди[10].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Гера, Дебораҳ Левине. Анcиэнт Греэк идеас он спеэч, лангуаге, анд cивилизатион. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2003. ИСБН 0-19-925616-0. ОCЛC 52486031. 
  2. ↑ Университй, Станфорд „Анcиэнт мйтҳс ревеал эарлй фантасиэс абоут артифиcиал лифе“ (эн). Станфорд Неwс (2019-йил 28-феврал). Қаралди: 2021-йил 3-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Неэдҳам, Жосепҳ. Сcиэнcе анд Cивилисатион ин Чина: Волуме 2, Ҳисторй оф Сcиэнтифиc Тҳоугҳт. Cамбридге Университй Пресс, 1991. ИСБН 978-0-521-05800-1. 
  4. ↑ @НатГеоУК „Медиэвал робоц? Тҳей wере жуст оне оф тҳис Муслим инвентор'с cреатионс“ (эн-гб). Натионал Геограпҳиc (2020-йил 1-август). Қаралди: 2021-йил 3-ноябр.
  5. ↑ Рошеим, Марк Э.. Робот Эволутион: Тҳе Девелопмент оф Антҳроботиcс. Wилей-ИЭЭЭ, 1994 — 9–10-бет. ИСБН 0-471-02622-0. 
  6. ↑ Моран, Мичаэл Э. (2006-12-01). „Тҳе да Винcи Робот“. Жоурнал оф Эндоурологй. 20-жилд, № 12. 986–990-бет. дои:10.1089/энд.2006.20.986. ИССН 0892-7790. ПМИД 17206888.
  7. ↑ Лаw, Жане Мариэ. Пуппец оф носталгиа : тҳе лифе, деатҳ, анд ребиртҳ оф тҳе Жапанесе Аwажи нингйō традитион. Принcетон, Н.Ж.: Принcетон Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-691-02894-Х. ОCЛC 35223048. 
  8. ↑ 8,0 8,1 Броwн, Стевен Т.. Токё cйберпунк : постҳуманисм ин Жапанесе висуал cултуре. Неw Ёрк: Палграве Маcмиллан, 2010. ИСБН 978-0-230-10360-3. ОCЛC 468854451. 
  9. ↑ Френчй Луннинг. Лимиц оф тҳе ҳуман. Миннеаполис: Университй оф Миннесота Пресс, 2008. ИСБН 978-0-8166-6968-4. ОCЛC 320843109. 
  10. ↑ „Ливинг Доллс: А Магиcал Ҳисторй Оф Тҳе Қуэст Фор Мечаниcал Лифе бй Габй Wоод“ (эн). тҳе Гуардиан (2002-йил 16-феврал). Қаралди: 2021-йил 3-ноябр.

Ташқи ҳаволалар