Бинафша (Виола), гунафша — гунафшадошларга мансуб, кўп йиллик ўцимон ўсимлик, экиладиган гул. Бинафша шимолий ярим шарнинг ўрта минтақаларида тарқалган. 500 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда 14 та ёввойи, 3 маданий тури ўстирилади. Эрта баҳорда очилади. Пояси ер бағирлаб ўсади. Гуллари йирик, тўқ сафсар, оқ, сариқ, ҳаворанг, хушбўй ҳидли. Бинафша ер танламайди, салқин жойларда, шунингдек қишда берк жойларда ҳам ўсади. Асосан, уруғидан, айрим турлари илдиз поясини бўлиб экиш билан кўпайтирилади. Хушбўй бинафша (В. одарата)нинг гули (0,04%) ва барги (0,05%)дан эфир мойи олинади. Бинафшанинг бу тури Қримда кўп экилади.

Бинафша
Виола одората
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Виола

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил