Гурхон (туркча ва мўғулча „қур — ғур“ — мажлис, қабилалар бирлашмаси) — илк ўрта асрларда Марказий Осиёдаги баъзи кўчманчи халқларда тенг ҳуқуқли қабилалар иттифоқига раҳбарлик қилувчи хон унвони. Қорахитойлар хони ихтиёрий равишда бирлашган 8 қабила уюшмаси раҳбари бўлгани учун Г. унвонига эга бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил