Guseyn Arablinskiy

Гусейн Мамед ўғли Араблинский (Халафов) (1881 — Боку — 1919) — озарбайжон демократик театрининг асосчиси, актёр, режиссёр Араблинский яратган Фахриддин ("Фахриддин кулфати"), Баҳодир ("Баҳодир ва Сўна"); Нодиршоҳ (Наримоновнинг шу номли асари), Франс Моор ("Қароқчилар"), Хлестаков ("Ревизор"), Отелло ("Отелло") каби образлари диққатга сазовор. Араблинский сан’ати кучли ҳиссиёт, чуқур ҳаққоният, илғор, инсонпарвар, демократик ғоялар билан суғорилган, тасвирий воситаларнинг бойлиги билан ўзига хослик касб этган. Араблинский режиссёр сифатида Шекспир, Шиллер, Гогол, Тургенев, Сундукян, Ширвонзода, Охундов, Ҳақбердиев, Вазиров кабиларнинг асарларини саҳналаштирди. Араблинский биринчи озарбайжон киноактёри ("Нефт ва миллионлар салтанатида"). Мусовотчилар томонидан ўлдирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |