Gushsoy
Гушсой, Ёнғоқлисой — Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги сой. Оҳангарон дарёсининг чап ирмоғи. Қурама тизмасининг шимоли-ғарбий ён бағридаги Понғоз довонидан бошланади. Узунлиги 25 км, ҳавзасининг майдони 142 км2. Гушсой юқори ва ўрта қисмида анча тор, қуйи қисмида эса нисбатан кенг водийда шағал ва харсангтошли ўзанда оқади. Қавзаси кичик бўлгани ва паст тоғлардан оқиб тушганлиги учун Гушсой камсув, унинг ўртача йиллик сув сарфи қарийб 1 м3/сек. г . асосан қор-ёмғирдан сув олади, эрта баҳорда тошади. Сув суғоришга сарф бўлиши ва ўзан остига сизиб кетиши туфайли этак қисми кўпинча қуриб ётади.
| Гушсой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 25 |
| Сув сарфи | 1 м³/с |
| Давлат | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |