Гусли — торли тирнама рус мусиқа чолғуси. Гусли ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар ВИ асрга оид. Бир неча хили мавжуд. Энг қад. тури қаноцимон (кичкина чангга ўхшаган) бўлиб, диатоник со шаги 7—12 торлардан иборат. Ундан купроқ рус халқ боянлари эпик асар (достон)лар жўрнавозлигида фойдаланишган. Қалпоқсимон шаклдаги, 11 — 36 торли гусли скоморох (машарабоз)ларнинг асосий сози ҳисобланган. ХВИИ асрдан шаҳар маданиятида (курси устида турадиган) кенгроқ шаклдаги, 50—60 металл торлари тортилган хроматик тури тарқалган. Гусли шарқ халқлари созларидан қонунта, Болтиқбўйи халқлари мусиқа чолғуларидан кантеле (карел), каннел (эстон) ва б.га яқин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил