Густав Роберт Кирчҳофф (1824.12.3, Кенигсберг — 1887.17.10, Берлин) — немис физиги, Берлин фанлар академияси аъзоси (1874-йилдан). Кенигсберг университетини тугатган (1846). Илмий ишлари электр. оптика ва механикага оид. Тармоқланган занжирлар бўйлаб оқувчи электр токининг тақсимланиш қонуниятлари (қаранг Кирхгоф қоидалари)ни яратган ва электр потенсиали тушунчасини физикага биринчи бўлиб киритган (1845–49), деформация назарияси, эластик жисмларнинг ҳаракати ва мувозанати ҳамда суюқликлар оқими масалалари билан шуғулланган (1849–58). Немис кимёгари Р. В. Бунзен билан ҳамкорликда спектрал таҳлил усулига асос солган (1854–59) ва кимёвий элементлардан сезий (1860) ва рубидий (1861)ни топган. Мутлақ қора жисм тушунчасини фанга киритган ва ўз номи билан аталган нурланиш қонуни (қаранг Кирхгоф нурланиш қонуни)ни яратган.[1]

Густав Кирчҳофф

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил