Gustave Flaubert
Густаве Флауберт (талаффузи: Гюстав Флобер; 1821. 12.12, Руан 1880.8.5, Круассе, Руан яқинида) — франсуз ёзувчиси.
Ҳаёти
Париж университетининг ҳуқуқшунослик факултетитида ўқиган. Ёшлигидан ҳикоя, қисса ёза бошлаган. Асосан, "Бовари хоним" (1857) романи билан шуҳрат қозонган. "Саламбо" (1862) романида узоқ ўтмишда (милоддан аввалги ИИИ асрнинг 2-ярмида) Қадимий Римнинг Карфагенга қарши курашлари тарихи тасвирланган, пок муҳаббатни таҳқирлаган зўравонлик, ноҳақлик фош этилган. "Авлиё Антонийнинг алданиши" (1874) фалсафий драмасида, хусусан, христиан динининг ғайритабиий қонунларини Антоний образи орқали кенг очиб берган. "Ҳислар тарбияси" (1869) романи, "Бувар ва Пекюше" (1881, тугалланмаган) ҳажвий романи, "Сийқаси чиққан ҳақиқат" пародияси (нашри — 1910) бор. Флобер рус ёзувчилари И. Тургенев, Л. Толстой билан яқин ижодий алоқада бўлган. Ижоди Россиядаги пешқадам адабий жамоатчилик диққатини ўзига тортган. М. П. Мусоргский унинг "Саламбо" асари асосида опера ёзган. Истеъдодли стилист бўлган Флобер жаҳон адабиётида реализм тараққиётига катта таъсир кўрсатган.
Манбалар
- Бовари хоним, Т., 1976. Ад.: Реизов Б. Г., Творчество Флобера, М., 1955.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Густаве Флаубертга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |