Жосé Марíа Гутиéррез Ҳернáндез (талаффузи: Хосе Мария Гутиэррез Эрнандес; 1976-йил 31-октабрда туғилган), Гути номи билан танилган, испаниялик собиқ профессионал футболчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳозирда эса мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.

Гути
Гути Реал Мадрид клуби сафида то'п сурмоқда, 2008-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жосé Марíа Гутиéррез Ҳернáндез[1]
Таваллуд санаси 1976-йил 31-октябр (1976-10-31) (50 ёш)[1]
Таваллуд жойи Торрежóн де Ардоз, Испания
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1986—1994 Реал Мадрид
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1994—1995 Реал Мадрид CФ 3 (0)
1995—1996 Реал Мадрид Б 26 (11)
1995—2010 Реал Мадрид 387 (46)
2010—2011 Беşиктаş Ж.К. 23 (7)
Миллий терма жамоа
1995 Испания У18 4 (1)
1996—1998 Испания У21 8 (1)
1999—2005 Испания 13 (3)
Бошқарган клублари
2013—2018 Реал Мадрид CФ
2018—2019 Беşиктаş (ёрдамчи)
2019—2020 Алмерíа
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

У деярли тўлиқ фаолиятини "Реал Мадрид" клуби сафида ўтказди – 542 та расмий ўйинда майдонга тушди ва вице-сардор сифатида ишлади. Клубда 15 та соврин, хусусан, учта Чемпионлар Лигаси ва бешта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди[2]. Шунингдек, у Туркиянинг Бешиктош клуби билан профессионал мусобақаларда қатнашган.

Гути Испания терма жамоасида 13 та ўйинда майдонга тушган. Унинг дебюти эса 1999-йилга тўғри келади.

Клублардаги фаолияти

Реал Мадрид

Мадрид ҳамжамиятининг Торрехон де Ардос шаҳрида туғилган Гути 1986-йилда "Реал Мадрид „ кантерасида ўйнашни бошлаган, дастлаб ҳужумчи сифатида, кейин эса ярим ҳимоячи ампуласига ўтган ва фаолиятининг катта қисмини шу позицияда ўйнаб ўтказган. 1995-йил 2-декабрда, у асосий таркибдаги дебютини “Севиля" клубига қарши ўйинда (4:1) ўтказди[3] ва умумий ҳисобда тўққизта ўйинда битта гол уришга муваффақ бўлди[4].

Гути 1997-йилда Ла Лига ва Испания Суперкубоги ғолиби бўлди. 1997-98-йилларда Меренгуэс клубига УЭФА Чемпионлар Лигаси ва Қитъалараро Кубогига чиқишда ёрдам берди, футболчининг ўзи эса УЭФА У-21 ғолиблигини ҳам қўлга киритди.

1999-2000-йиллар Гути учун ёмон бошланди. Кларенс Зеэдорфнинг ўрнини эгаллаш мас’улияти билан курашиб, „Реал Соседад“ клубига қарши ўйинда рақиб футболчисини тепгани учун майдондан четлатилди[5]. Бу салбий хусусият тез-тез такрорланиб турди, чунки унга лигада фақат саккиз ўйинда имконият берилган эди[6]. У Чемпионлар лигасини қўлга киритган мавсумда 28 ўйинда 6 та гол урди. Кейинги йили у ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказди, 14 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва мавсум давомида Фернандо Мориэнтеснинг ўрнига майдонда ҳужумчи сифатида ўйнади. Ундан ташқари, у жамоанинг 27-лига чемпионлиги ва кейинчалик яна бир мамлакат Суперкубогини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди[7].

Гути 2001-2003-йилларда 63 ўйинда 8 та гол урди ва 2001-2002-йилги Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган мавсумда тўққизта ўйинда учта гол урди. 2002-йилнинг ёзида, клуб Роналдуни сотиб олганидан сўнг, ярим ҳимояга қайтди ва унинг гол уриш даражаси кескин тушиб кетди.

Гути 2004-05-йилги мавсумда гол уриш бўйича ўзининг энг паст кўрсаткичини қайд этди. 2005-йилнинг февралида, Сан-Маринога қарши ўйинда битта гол урди. 2005-2006-йилларда 43 ўйин ўтказди ва 6 бор гол урди (тўрттаси лигада ва иккитаси Европа мусобақаларида).

Гути 2010-йилда "Атлетик Билбао" клубига қарши ўйинда голли узатмани амалга оширган

Рамон Cалдероннинг клуб президенти этиб сайланиши ва ундан сўнг "Милан" жамоасининг бразилиялик юлдузи Какани „Реал Мадрид“га олиб келишга ваъда бериши билан Гутининг "Сантяго Бернабеу" стадионидаги келажаги ишончсиз бўлиб кўринди. У "Атлетико Мадрид" клубига ўтиши мумкин эди, аммо охир-оқибат Каканинг Италияда қолиши билан у ҳам „Реал“ ни тарк этмади[8].

Зинедин Зидан нафақага чиққанидан сўнг, Гути ўзини 2006-2007-йилги мавсумда креатив плеймейкер сифатида кўрди, бу унинг ўзига маъқул бўлган позиция эди[9]. „Реал Мадрид“ нинг лига ўйинларида кўплаб голлар урди. Охир-оқибат унинг жамоаси 30-марта Испания чемпионлигини қўлга киритди[10].

2008-йил 10-февралда, Гути „Реал Валядолид“ клубига қарши уй учрашувида иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди[11]. Унинг жамоаси ўша кечада 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва якунда яна бир бор чемпионлик кубогини боши узра кўтарди[12].

2009-2010-йилларда, Кака билан бирга, Гути ҳамон яхши ўйинлар намойиш қилар эди[13][14]. Бироқ, октабр ойи охирида, Испания Кубогининг 32-турида „АД Алкорон“ клуби устидан 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг, танаффусда мураббий Мануэл Пеллегринини ҳақорат қилди, кейин эса узоқ вақт давомида ўйинлардан четлатилди[15]. Сафга қайтганидан сўнг ҳам жароҳатлар олди[16], аммо бразилиялик Какада ҳам жисмоний томондан муаммолар борлиги сабабли мавсум охиригача мунтазам майдонга тушишга муваффақ бўлди[17].

Бешиктош

Гути 2010-йил декабр ойида „Бешиктош“ сафида ўйнаган

2010-йил 25-июлда, Гути 25 йиллик фаолиятдан сўнг „Реал“ни тарк этди[18][19]. Натижада, у „Бешиктош“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолади[20][21]. У Истанбул клубидаги илк ўйинида (Буcаспор клуби билан) ягона голга ассистентлик қилди[22].

Гути 2010-йил 28-ноябрда, „Бешиктош“нинг "Галатасарой"га қарши ўйиндаги ғалабасида битта гол ва битта голли узатма амалга оширди. Бу жамоанинг Али Сами Ен стадионидаги 6 йилдаги илк ғалабаси эди[23]. 2011-йилнинг 11-майида, унинг жамоаси Туркия кубогида Истанбул Буюкшеҳир Беледиеспор клубига қарши пеналтилар сериясида ғалаба қозонди (2:2, пеналтилар серияси 4:3). Бу унинг профессионал фаолиятидаги илк мамлакат кубоги эди[24].

Янги бош мураббий Cарлос Cарвалҳал тайинланганидан сўнг, Гути 2011-12-йилги мавсумда Бешиктош учун кераксиз ўйинчи бўлиб қолди[25] ва 2011-йил 15-ноябрда, 35 ёшида, ўзининг футболчилик фаолиятини якунлади[26].

Терма жамоадаги фаолияти

Гути 1999-йил 5-майдан Испания терма жамоаси аъзоси бўлган[27]. Гути ўз мамлакати учун ҳеч қандай турнирнинг финал босқичида қатнаша олмади ва тахминан олти йил ичида жами 13 та ўйинда ғалаба қозонди.

У 1995-йилда 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида, кейин эса 1998-йилда, 21 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиққан.

Мураббийлик фаолияти

Гути 2012-йилнинг 21-сентабрида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди ва "Мен спорт директори ёки мураббий бўлиш учун машғулот ўтказаман ва ёшларни тарбияламоқчиман. „Реал Мадрид“ ёшлар жамоасини бошқаришни жуда хоҳлардим. Бу менинг орзуим", деб айтди[28]. У 2013-йилда менежер сифатида иш бошлади ва бир неча йил давомида „Реал Мадрид“ ёшлари билан ишлади.

2018-йилнинг 4-июлида, Гути собиқ жамоаси Бешиктошда Шенол Гунешнинг ёрдамчиси этиб тайинланди[29]. 2019-йил 5-ноябрда, у Испания Сегундаси УД Алмерия клуби бош мураббийи этиб тайинланди[30]. Кейинги февралда у мағлубиятдан кейин ўйинчилар билан тунги клубга боргани ҳақидаги миш-мишлар исботланса, истеъфога чиқишини ва маошини қайтаришини айтди[31]. 26-июнда, унинг жамоаси АД Алкорон[32] клубидан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин ишдан бўшатилди ва унинг ўрнини Марио Силва эгаллади[33].

Ўйин услуби

Дастлаб ҳужумчи бўлган Гути кейинчалик истеъдодли плеймейкерга айланди. Ўзининг қарашлари, техникаси, креативлиги, тўп узатиши ва жамоадошларига ассистентлик қилиш қобилияти билан машҳур эди. У одатда ҳужумчилар орқасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнарди. Ундан ташқари, иккинчи ҳужумчи, қанот ёки ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида ўйнашга қодир эди[9][34][35][36].

Ўзининг истеъдодига қарамай, Гути жароҳатларга мойил эди. У, шунингдек, баъзи экспертлар томонидан номувофиқликда ва ёмон иш услубида айбланган эди[37].

Шахсий ҳаёти

Гути 1999-йил 22-июнда испан телевидениесининг машҳур юлдузи Аранча де Бенито билан турмуш қурди. Эр-хотин қарийб ўн йиллик ҳаётидан сўнг ажрашишди. Улардан Заира ва Аитор исмли икки фарзанди қолди[38]. 2016-йил 14-июлда, у аргентиналик телебошловчи Ромина Беллусcиога уйланди ва улардан 2013-йилда Энзо исмли фарзанд дунёга келди[39].

Гутининг амакиваччаси Жави Ҳернандес ҳам „Реал Мадрид“ ёшлар клуби сафида тўп сурди[40].

Бошқа фаолиятлари

Гути "Торренте 3: Эл Протеcтор" ва "Гоал ИИ: Ливинг тҳе Дреам" филмларида суратга тушган[41]. 2005-йилда, Реал Мадрид ҳақидаги "Реал, Тҳе Мовиэ" номли ҳужжатли филмда кўриниш берди[42][43].

Фаолиятидаги статистикаси

Клуб

Клуб сафидаги ўйинлар, голлар, мавсумлар ва мусобақалар[44][45].
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Европа Бошқа Жами
Дивизён Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Реал Мадрид C 1994-95 Сегунда Дивисиóн Б 2 0 — — — 2 0
1995-96 1 0 — — — 1 0
Жами 3 0 0 0 0 0 0 0 3 0
Реал Мадрид Б 1995-96 Сегунда Дивисиóн 26 11 — — — 26 11
Реал Мадрид 1995-96 Ла Лига 9 1 0 0 0 0 — 9 1
1996-97 14 0 3 0 0 0 — 17 0
1997-98 17 1 1 0 2 0 2 0 22 1
1998-99 28 1 4 2 4 0 — 36 3
1999-2000 28 6 4 1 10 1 3 0 45 8
2000-01 32 14 0 0 12 4 2 0 46 18
2001-02 29 4 7 6 9 3 1 0 46 13
2002-03 34 4 3 2 15 5 2 2 54 13
2003-04 26 2 8 1 9 0 2 0 45 3
2004-05 31 0 0 0 8 0 — 39 0
2005-06 33 4 4 0 7 2 — 44 6
2006-07 30 1 0 0 7 0 — 37 1
2007-08 32 3 4 1 7 0 2 0 45 4
2008-09 18 3 1 0 6 0 2 0 27 3
2009-10 26 2 1 0 3 1 — 30 3
Жами 387 46 40 13 99 16 16 2 542 77
Беşиктаş 2010-11 Сüпер Лиг 22 7 6 3 9 1 — 37 11
2011-12 1 0 0 0 2 1 — 3 1
Жами 23 7 6 3 11 2 — 40 12
Умумий статистикаси 439 64 46 16 110 18 16 2 611 100

Терма жамоа

Терма жамоа сафидаги ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Испания [46] 1999 1 0
2000 2 0
2001 0 0
2002 3 1
2003 4 1
2004 2 0
2005 1 1
Жами 13 3
Баллар ва натижалар биринчи бўлиб Испаниянинг голлари рўйхатини кўрсатади, баллар устуни Гутининг ҳар бир голидан кейин ҳисобни кўрсатади:
Гутининг терма жамоа сафидаги голлар рўйхати[46]
Но. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2002-йил 12- октабр Карлос Белмонте, Албасете, Испания  Шимолий Ирландия Шимолий Ирландия 2-0 3-0 УЭФА Евро 2004 саралаши
2 2003-йил 12- феврал Сон Моих, Палма, Испания  Германия{Фб|ГЕР}} 3-1 3-1 Ўртоқлик учрашуви
3 2005-йил 9- феврал Жуэгос Медитеррáнеос, Алмериа, Испания  Сан Марино Сан Марино 4-0 5-0 2006-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Ўйинчи сифатида

Реал Мадрид

Бешиктош

  • Туркия кубоги: 2010-11

Испания У18

  • 18 ёшгача бўлганлар ўртасида Европа чемпиони: 1995-йил

Испания У21

  • 21 ёшгача бўлганлар ўртасида Европа чемпиони: 1998-йил[47]

Шахсий

Мураббий сифатида

Реал Мадрид ёшлари

  • Жувенил де Футбол дивизиони: 2016-17[50]
  • Cопа де Cампеонес Жувенил де Фúтбол: 2016-17[50]
  • Cопа дел Рей Жувенил де Фúтбол: 2016-17[50]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Жосé Марíа Гутиéррез Ҳернáндез, "ГУТИ"“ (эс). Қаралди: 2019-йил 5-ноябр.
  2. ↑ Лóпез Cаненcиа. „Гути, ла этерна промеса дел Мадрид қуэ дежа ваcанте эл дорсал 14“ (эс). РТВЕ (2010-йил 25-июл). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  3. ↑ Cарбажоса, Cарлос. „Лос ниñос понен патас арриба эл Бернабéу“ (эс). Мундо Депортиво (1995-йил 3-декабр). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  4. ↑ Алварадо, Артуро. „Диэз минутос инспирадос салван ал Реал Мадрид“ (эс). Мундо Депортиво (1996-йил 13-май). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  5. ↑ „Виcенте Дел Босқуэ но cонсигуэ саcар ал Мадрид дел остраcисмо“ (эс). Эл Мундо (1999-йил 21-ноябр). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  6. ↑ Сантос Чозас, Сергио. „Рамос я эс эл терcер жугадор мáс эхпулсадо эн Лига“ (эс). Диарио АС (2016-йил 3-апрел). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  7. ↑ „Эл Реал Мадрид реcуэрда эл ҳат-триcк де Гути эн 2000“ (эс). Реалидад Бланcа (2017-йил 24-феврал). 2017-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  8. ↑ Борастерос, Даниэл; Гиовио, Элеонора. „Какá планта а Cалдерóн“ (эс). Эл Паíс (2006-йил 27-июл). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Реcитал де Гути“ (эс). Эл Паíс (2007-йил 6-май). Қаралди: 2007-йил 6-май.
  10. ↑ „Эл Реал Мадрид гана су 30º тíтуло де Лига“ (эс). Cадена СЕР (2007-йил 17-июн). 2011-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  11. ↑ Сáмано, Жосé. „Сублиме Гути, демоледор Мадрид“ (эс). Эл Паíс (2008-йил 10-феврал). Қаралди: 2022-йил 17-июн.
  12. ↑ Навас. „Бернабéу дебут слугфест“. Реал Мадрид CФ (2008-йил 14-сентябр). 2009-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 15-сентябр.
  13. ↑ Ринcóн, Жаиме. „Какá реcарга ла пóлвора бланcа“ (эс). Марcа (2009-йил 12-сентябр). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  14. ↑ „Манита дел Реал Мадрид ал Херез cон дос голес де Cристиано Роналдо“ (эс). Эл Cоррео Галлего (2009-йил 20-сентябр). 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  15. ↑ Гарcíа-Очоа, Жуан Игнаcио. „Пеллегрини се cарга а Гути“ (эс). Марcа (2009-йил 30-октябр). Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  16. ↑ „Гути: "Эл қуэ но се cреа мис лесионес қуэ се вая а cогер амаполас"“ (эс). РТВЕ (2010-йил 13-январ). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  17. ↑ Гиовио, Элеонора. „Эл ромпеcабезас cон Гути й Какá“ (эс). Эл Паíс (2010-йил 10-январ). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  18. ↑ „Гути cаллс тиме он ҳис 15-еар cареэр ат Реал Мадрид“. Тҳе Гуардиан (2010-йил 25-июл). Қаралди: 2010-йил 25-июл.
  19. ↑ „Гути леавес Реал Мадрид, сет фор Бесиктас“. ЭСПН Соccернет (2010-йил 25-июл). 2012-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 25-июл.
  20. ↑ „Беşиктаş таке он Мадрид сталwарт Гути“. УЭФА (2010-йил 26-июл). Қаралди: 2010-йил 26-июл.
  21. ↑ „Гути’е Муҳтеşэм Карşıлама“ (тр). Беşиктаş ЖК (2010-йил 26-июл). 2010-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-июл.
  22. ↑ „Буcаспор 0–1 Беşиктаş“ (тр). Беşиктаş ЖК (2010-йил 16-август). Қаралди: 2010-йил 17-август.[сайт ишламайди]
  23. ↑ Сивасли. „Геленеğи ГУТİ бозду“ (тр). НТВ (2010-йил 28-ноябр). 2016-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-ноябр.
  24. ↑ „Гути гана ла Cопа де Турқуíа“ (эс). АБC (2011-йил 11-май). Қаралди: 2018-йил 3-апрел.
  25. ↑ Морено, Жорге А.. „Гути, фин де ла пасиóн турcа“ (эс). АБC (2011-йил 15-ноябр). Қаралди: 2018-йил 3-апрел.
  26. ↑ „Гути'нин Сöзлеşмеси Фешедилди“ (тр). Беşиктаş ЖК (2011-йил 15-ноябр). Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  27. ↑ „Эспаñа венcе а Cроаcиа эн ла инаугураcиóн дел Эстадио Олíмпиcо де Севилла“ (эс). Эл Мундо (1999-йил 6-май). Қаралди: 2016-йил 23-январ.
  28. ↑ „Гути ҳангс уп ҳис бооц“. ЭСПН ФC (2012-йил 21-сентябр). Қаралди: 2012-йил 21-сентябр.[сайт ишламайди]
  29. ↑ „Гути то леаве Реал Мадрид фор Бесиктас cоачинг роле“. беИН Спорц (2018-йил 4-июл). Қаралди: 2018-йил 5-июл.
  30. ↑ Сáнчез, Гуиллермо; Дíаз, Жосé Фéлих. „Гути,тҳе неw cоач оф Алмериа“. Марcа (2019-йил 5-ноябр). Қаралди: 2019-йил 5-ноябр.
  31. ↑ „Гути: Алмериа манагер дениэс аттендинг партй wитҳ плаерс“. ББC Спорт (2020-йил 16-феврал). Қаралди: 2020-йил 16-феврал.
  32. ↑ Сáнчез, Гуиллермо; Мундай, Биллй. „Алмериа саcк Гути ас ҳеад cоач“. Марcа (2020-йил 26-июн). Қаралди: 2020-йил 27-июн.
  33. ↑ Агуилера, Жуанжо. „Марио Силва дириге ла примера сесиóн де трабажо пост-'Гути'“ (эс). Идеал (2020-йил 26-июн). Қаралди: 2020-йил 14-июл.
  34. ↑ Даwес. „Аппреcиатинг Гути“. Фоотбалл Эспаñа (2012-йил 27-сентябр). Қаралди: 2016-йил 13-июл.
  35. ↑ Cафероглу. „'Гути cоулд'ве беэн бест эвер'“. Фоотбалл Эспаñа (2016-йил 12-феврал). 2016-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-июл.
  36. ↑ „Ҳисториc Гоалс: Гути“. Реал Мадрид CФ (2020-йил 27-июн). Қаралди: 2022-йил 27-май.
  37. ↑ Ҳуанг. „Гути: Тҳе финал вердиcт он а талентед плаер“. Блеачер Репорт (2010-йил 10-январ). Қаралди: 2022-йил 27-май.
  38. ↑ „Гути й Арантха де Бенито се диворcиан трас нуэве аñос“ (эс). Эл Мундо (2009-йил 14-апрел). Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  39. ↑ „Гути, бода сорпреса cон Ромина Беллусcио“ (эс). Эл Паíс (2016-йил 15-июл). Қаралди: 2018-йил 13-июн.
  40. ↑ „Жавиэр Ҳернáндез, примо ҳермано й ҳередеро де Гути дел Реал Мадрид“ (эс). Жоин Футбол (2008-йил 29-май). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-март.
  41. ↑ „Cулт ҳеро: Мадрид'с тҳоугҳтфул плаймакер Гути“. УЭФА (2015-йил 9-январ). Қаралди: 2017-йил 8-июн.
  42. ↑ Ҳермосо, Боржа. „Й аҳора... 'Реал Мадрид, ла пелícула'“ (эс). Эл Мундо (2005-йил 12-май). Қаралди: 2022-йил 17-июн.
  43. ↑ „Гути, де футболиста а жуэз эн 'Сплаш! Фамосос ал агуа'“ (эс). Эуропа Пресс (2013-йил 21-феврал). Қаралди: 2022-йил 27-июл.
  44. ↑ „Гути“. Соccерwай. Қаралди: 2014-йил 21-декабр.
  45. ↑ „Гути“. Фоотбаллдатабасе. Қаралди: 2015-йил 24-май.
  46. ↑ 46,0 46,1 „Гути“. Эуропеан Фоотбалл. Қаралди: 2016-йил 23-январ.
  47. ↑ „1998: Ивáн Пéрез апплиэс финишинг тоуч“. УЭФА. Қаралди: 2015-йил 19-феврал.
  48. ↑ „Спаин » Cопа дел Рей 2001/2002 » Топ Сcорер“. Wорлдфоотбалл. Қаралди: 2017-йил 22-октябр.
  49. ↑ „Статистиcс“. ЭСПН ФC. Қаралди: 2017-йил 22-октябр.
  50. ↑ 50,0 50,1 50,2 „Гути cиэрра уна темпорада перфеcта пара эл жувенил дел Реал Мадрид“ (эс). Cадена СЕР (2017-йил 25-июн). Қаралди: 2019-йил 29-август.

Ҳаволалар