Victor Hugo
Виcтор-Мариэ Ҳуго (франсузча: Виcтор Мариэ Ҳуго; 26-феврал 1802, Безансон — 22-май 1885, Париж) — франсуз ёзувчиси (шоир, прозачи ва драматург), франсуз романтицизмининг бошлиғи ва назариячиси. Франсуз академиясининг аъзоси (1841).
| Виcтор-Мариэ Ҳуго | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
26-феврал 1802-йил |
| Вафоти |
22-май 1885-йил (83 ёшда) Париж |
| Касби | ёзувчи (шоир, прозачи ва драматург) |
| Йўналиш | Романтизм |
ГЙУГО (Ҳуго) Виктор Мари (1802.26.2, Безансон — 1885.22.5, Париж) — франсуз адиби, романтизмнинг йирик намояндаси. Дастлабки асари — "Қасидалар" (1821) шеърлар тўплами монархия ғоялари таъсирида бўлиб, 20-йилларнинг 2-ярмидан демократик қарашлари мустаҳкамлана борган. Исёнкорлик руҳи билан суғорилган "Кромвел" (1827), "Шарқ мотивлари" (1829), "Марион Делорм" (1829), "Эрнани" (1830), "Рюи Блаз" (1838) ва бошқа шеърий ва драматик асарларида даврнинг долзарб масалалари акс этган. "Париждаги Биби Марям ибодатхонаси" (1831) тарихий романи воқеалари ўрта асрда бўлиб ўтади, асарда муҳаббат фожиаси тасвирланади. 1848-йилдаги инқилобни олқишлаган. Луи Бонапартнинг давлат тўнтаришини (1851) қоралаган. Шундан сўнг 18 йил сургунда бўлиб, қатор романлар ёзган. "Пакана Наполеон" (1852), "Хўрланганлар" (1862), "Денгиз заҳматкашлари" (1866), "Кулиб турувчи киши" (1869), "Бир жиноят тарихи" (1877—78) романларини ёзиб, уларда оддий франсузларнинг оғир ҳаёти ва курашини тасвирлайди. Г. романларидаги буюк ва олижаноб инсонлар турмушдаги пасткашликлар ва иллатларга қарши курашишади. "Даҳшатли йил" (1872) шеърлар тўплами франсуз-прусс уруши ва Париж Коммунаси (1871) воқеаларига бағишланган. Сўнгги "93-йил" романи (1874)да инқилобга хайрихохлик билан қараган. "Денгиз заҳматкашлари" (1938, 1965), "Хўрланганлар"нинг "Козета" ва "Гаврош" бўлимлари (1952, 1955), "Бюг Жаргал" (1982) Қ. Мирмуҳамедов, Нурбек, Э. Обидов таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган, "Кулиб турувчи киши" Навоий театрида саҳналаштирилган (1966).
Танланган библиография
Асосий асарлар
- Манба[1]
Романлар:
- "Рад этилганлар" (1862)
2)
- "Денгиз ишчилари" (1866)
- "Кулаётган одам" (1869)
- "Тўқсон учинчи йил" (1874)
Шеърий тўпламлар:
- "Қасидалар ва турли шеърлар" (1822)
- "Қасидалар ва балладалар (1826)
- "Шарқ тароналари" (1829)
- "Кузги барглар" (1831)
- "Ички овозлар" (1837)
- "Нур ва соя" (1840)
- "Қасд" (1853)
- "Қаҳрли йил" (1872)
- "Бува бўлиш санъати" (1877)
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Виcтор Ҳугога тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 26-fevralda tugʻilganlar
- 1802-yilda tugʻilganlar
- 1885-yilda vafot etganlar
- 22-mayda vafot etganlar
- Tarixiy romanl mualliflari
- Fransiya yozuvchilari
- Fransuz yozuvchilar
- Fransiya shoirlari
- Fransuz akademiyasi aʼzolari
- Fransuz shoirlari
- Fransiya dramaturglari
- Romantizm yozuvchilari
- Alifbo boʻyicha shoirlar
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar
- Adiblar haqidagi chala maqolalar