HTC Dream
| ҲТC Дреам | |
|---|---|
| Яратувчи | ҲТC ва Гоогле |
| Ишлаб чиқарувчи | ҲТC |
| Серия |
оргинали Андроид 1.0 охиргиси Андроид 1.6 "Донут" |
| Ҳажми |
117.7 мм баландлиги 55.7 мм кенглиги 17.1 мм қалинлиги |
| Вазни | 158 гр |
| Вебсайт | [ҳтc.cом ҳтc.cом] |
ҲТC Дреам (Қўшма штатлар ва европанинг бир қисмида Т-Мобиле Г1 ва Полшада Эра Г1 номи билан машҳур) — ҲТC томонидан ишлаб чиқарилган смартфон. Биринчи марта 2008-йил октабр ойида Т-Мобиле билан 2 йиллик шартнома асосида 179 доллар нархда чиқарилган Дреам, Сймбиан, БлаcкБеррй ОС ва иПҳоне ОС каби ўз даврининг йирик смартфон платформаларига очиқ рақобатчи қилиб яратилган, Гоогле ва Опен Ҳандсет Аллианcе томонидан сотиб олинган ва кейинчалик ривожлантирилган Линухга асосланган Андроид операцион тизимида ишловчи илк тижорат қурилмаси. Операцион тизим созланувчан график фойдаланувчи интерфейси, Гмаил каби Гоогле хизматлари билан интеграция, охирги ишлатилган иловалар рўйхатидан юбориладиган тизим билдиришномаси ва қўшимча иловаларни юклаш учун Андроид маркетни таклиф қилади.
Дреам омма томонидан ижобий қабул қилинди. Дреам ўзининг мустаҳкам қурилма дизайни учун мақтовга сазовор бўлган бўлса-да, Андроид операцион тизимининг жорий этилиши кўпроқ ўрнатилган платформаларга нисбатан маълум функсионаллик ва учинчи томон дастурлари йўқлиги учун танқидга учради, аммо барибир очиқ манбаси, билдиришнома тизими ва Гмаил каби Гоогле хизматлари билан интеграцияси туфайли инновацион ҳисобланди.
Тарихи
Ривожланиши

2005-йил июл ойида Гоогле мобил қурилмалар учун номаълум дастурий таъминот устида ишлаётган Андй Рубин бошчилигидаги Андроид Инc компаниясини сотиб олди. Гоогле бошчилигида жамоа Сймбиан ва Wиндоwс Мобиле каби операцион тизимлар билан рақобатлаша оладиган мобил телефонлар учун стандартлаштирилган, Линухга асосланган операцион тизимни ишлаб чиқиш жараёнида эди. Андроид илк эътиборини „Соонер“ номли прототипга қаратди. Қурилма БлаcкБеррй услубидаги, сенсорсиз кичик экранли, йўналтириш тугмалари ва жисмоний ҚWЕРТЙ клавиатураси бўлган хабар алмашиш телефони эди. 2007-йил январ ойида Аппле компаниясининг биринчи смартфони бўлган иПҳоненинг тақдимоти ва унинг илғор дизайни Рубинни ҳайратда қолдирди ва лойиҳа йўналишини ўзгартиришга тўғри келди. Операцион тизимнинг дизайни тезда қайта ишланди ва эътибор „Дреам“ номли янги прототип қурилмага қаратилди — сурилувчи, жисмоний клавиатурага эга сенсорли қурилма. Жисмоний клавиатура атайлаб қўшилди, чунки Андроид ишлаб чиқарувчилари фойдаланувчиларга виртуал клавиатура ғояси ёқмаслигини пайқаб қолишган[1][2][3].
Андроид операцион тизими 2007-йил ноябр ойида Опен Ҳандсет Аллианcе (ОҲА) ташкил қилиниши билан бирга расман оммага тақдим этилди; мобил қурилмалар учун очиқ стандартларни биргаликда ривожлантиришга аппарат, дастурий таъминот ва телекоммуникация компаниялари келишиб олишди. Бу компанияларга Гоогле ва ўша пайтдаги энг йирик телефон ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган ҲТC компанияси киради[4][5]. Гоогле 2008-йилда Андроиднинг расмий оммавий ишга туширилишига тайёргарлик кўриш учун бир нечта Линух қурилмалари синовдан ўтказилаётганини айтган бўлса ҳам, ўша йили АҚШда фақат биттаси — ҲТC Дреам чиқарилиши керак эди. Режаларига кўра, Дреамни йил охиригача Т-Мобиле АҚШда байрам олди харидлар мавсумига тўғирлаб чиқариши керак эди. Спринт ОҲА билан бирга ишлаган бўлса ҳам, ўзига хос Андроид телефон ишлаб чиқаришни ошкор қилмаганди ва бу вақтга келиб, Веризон Wирелесс ва АТ&Тлар Андроид телефон ҳақида ўйлаб ҳам тузмагандилар [5].
Тақдимот

ҲТC 2008-йил 23-сентабрда Дреамни расман тақдим қилди. Биринчи марта Т-Мобиле томонидан Т-Мобиле Г1 сифатида 2008-йил 20-октабрда АҚШда фақат 3Ғни қўллаб-қувватлайдиган бозорларида (2009-йил 24-январда барча бозорларда) чиқарилди[6][7] ва 2008-йил ноябр ойида Британияда ва 2009-йил бошида Европанинг бошқа ҳудудларида оммага тақдим этилди[8]. 2009-йил 10-мартда Полшада Эра Г1 номи остида сотувга чиқарилди[9]. 2009-йил 2-июнда Дреам ва унинг ўринбосари (ҲТC Магиc) Канадада Рогерс Wирелесс томонидан тақдим қилинди[10].
2010-йил 27-июлда Т-Мобиле томонидан Дреамнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди[11]. Г1 2010-йил октабр ойида Т-Мобиле Г2 қурилмасига муваффақиятли равишда ўрнини бўшатиб берди, янги ҲТC қурилмаси Андроид операцион тизими ва сурилувчи клавиатурага эга эди ва Т-Мобиле Г2 АҚШда „4Г“да ишловчи биринчи смартфон бўлди[12].
Яна қаранг
| Викиомборда „ҲТC Дреам“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ҲТC Ҳеро, ҲТC`нинг Сенсе дастурий таъминоти билан ишловчи биринчи Андроид қурилмаси.
- Нехус Оне, Нехус серияли флагман қурилмаларини ишга тушириш учун ҲТC томонидан Гоогле учун ишлаб чиқилган Андроид қурилма
Манбалар
- ↑ Вогелстеин, Фред. „Тҳе Дай Гоогле Ҳад то 'Старт Овер' он Андроид“. Тҳе Атлантиc. 2021-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-декабр.
- ↑ Элгин, Бен „Гоогле Буйс Андроид фор Иц Мобиле Арсенал“. Блоомберг Бусинессwеэк. Блоомберг (2005-йил 17-август). 2011-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-феврал.
- ↑ Блоcк, Рян „Гоогле ис wоркинг он а мобиле ОС, анд ит'с дуэ оут шортлй“. Энгадгет (2007-йил 28-август). 2017-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-феврал.
- ↑ Опен Ҳандсет Аллианcе (2007-йил 5-ноябр). „Индустрй Леадерс Анноунcе Опен Платформ фор Мобиле Девиcес“. Пресс-релиз.
- ↑ 5,0 5,1 Ҳолсон, Лаура; Ҳелфт, Мигуэл. „Смартпҳоне Ис Эхпеcтед виа Гоогле“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2008-йил 14-август). 2008-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 15-август.
- ↑ „Алл Т-Мобиле ретаил сторес то cаррй Г1“. CНЕТ. CБС Интераcтиве. 2013-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-июн.
- ↑ Марк Wилсон. „Т-Мобиле Г1: Фулл Детаилс оф тҳе ҲТC Дреам Андроид Пҳоне“. гизмодо.cом (2008-йил 23-сентябр). 2014-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-декабр.
- ↑ „Т-Мобиле Унвеилс тҳе Т-Мобиле Г1 – тҳе Сеcонд Пҳоне Поwеред бй Андроид“. ҲТC. 2011-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-май.
- ↑ „Эра Г1“ (пл). Эра ГСМ. 2009-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 15-феврал.
- ↑ „Рогерс анноунcес ҲТC Дреам (Г1) анд Магиc cоминг ин Жуне“. Бой Гениус Репорт. Пенске Медиа Cорпоратион (2009-йил 7-май). 2013-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-июн.
- ↑ „Т-Мобиле Г1 (ҲТC Дреам) Дисcонтинуэд“. Софтпедиа (2010-йил 27-июл). 2016-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июн.
- ↑ „Тҳе Т-Мобиле Г2 фадес аwай“. Геэк.cом. Зифф Давис Медиа. 2017-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июн.
Ташқи ҳаволалар
- Т-Мобиле Г1 продуcт паге (арчивед)